СОҒЛОМ ПЕЧЕНЬЕ – Кокос Унидан Бисквит (Глютенсиз, Донсиз, Тўйимли)

Share

kokkokos unidan pechenye biskvit

Ушбу печеньега оқ ун ва оқ шакар солинмайди, шу сабабли ҳам бу печенье сизни бўш калориялар билан тўлдириб организмингизни алдамайди.

Кокос унидан тайёрланган ушбу пишириқ ниҳоятда тўйимли бўлиб, 1-2 дона ёйилса инсон тўяди ва узоқ вақтгача қувватли бўлиб юради. Энг асосийси шуки бу печенье организмингизни фойдали озуқалар ва оқсил билан бойитади.

Шакар ва оқ унли маҳсулотларга ўрганган инсонлар бу пишириқ мазасига бошида ўргана олмасликлари мумкин. Бундай ҳолда пишириқ устига бироз асал ёки қаймоқ суртиб истеъмол қилиш мумкин бўлади.

Кокос уни ҳақида қисқача

Кокос уни жуда ҳам фойдали ва ниҳоятда баракали ун маҳсулотидир. Кокос уни ўзига катта миқдорда суюқлик шимиб олади ва шу сабабли кам миқдорда ишлатилса ҳам хамирни яхши қуюқлаштиради.

Кокос уни оқсил, фойдали ёғлар ва клетчаткага бой бўлгани учун ошқозон-ичак тизими учун жуда фойдалидир.

Ушбу унни махсус дўконлардан ёки онлайн магазинлардан ҳарид қилишингиз мумкин.

СОҒЛОМ ПЕЧЕНЬЕ – Кокос Унидан Бисквит (Глютенсиз, Донсиз ва Тўйимли)

Массалиқлар:

  • Кокос уни – 1/2 стакан;
  • Сарёғ ёки Кокос ёғи – 1/3 стакан ёки 5 ош қошиқ;
  • Катта Тухум – 4 та
  • Асал ёки Кокос шакари ёки Заранг сиропи – 2-3 ош қошиқ (таъбга кўра);
  • 1/2 чой қошиқ Денгиз Тузи;
  • 1/2 чой қошиқ Ош Содаси;
  • 1/2-1 чой қошиқ Табиий Олма Сиркаси (ош содасини сўндириш учун).

Тайёрланиши:

  1. Духовка печини 200 С (400 F) ҳароратда қиздиринг.
  2. Қўл блендери ёрдамида барча массалиқларни аралаштиринг.
  3. Хамирни 10га бўлиб ҳар биридан коптокча ясанг ва бироз ёғланган пишириш листига териб чиқинг. Сўнг қўл билан ҳар бирини япалоқланг (баландлиги 2-3см бўлсин). 
  4. Печеньеларни қизиб турган духовка печида ранги бироз тўқлашгунга қадар 12-15 дақиқа пиширинг. Мен роппа-роса 13 дақиқа пиширдим. 

Ёқимли иштаҳа!

 

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *