Ушбу тиш пастасида бентонит лойи қўлланилади. Сув билан аралаштирилганида бентонит лойи мазали таъмга эга бўлади ва ҳеч қандай қўшимчаларга муҳтож бўлмайди. Истасангиз бу аралашмага ялпиз, стевия каби қуритилган гиёҳларнинг майда упасини ҳам қўшсангиз бўлади, аммо бундай ҳолда бу паста узоқ яхши сақланмайди. Гиёҳларсиз тайёрласангиз эса узоқ сақланади.
Ихтиёрий қўшимчалар сифатида минерал томчилар ва эфир ёғларидан фойдаланса бўлади.
Бентонит лойи тишларни яхши тозалайди ва уларни мустаҳкамлайди. Энг асосийси, организмга зарар қилмайди. Бехосдан ютиб юборилганида ҳам зарарли бўлмайди. Шунинг учун болалар ҳам бу пастадан фойдаланишлари мумкин.
ЭНГ ОСОН ТИШ ПАСТАСИ РЕЦЕПТИ
Керакли асосий маҳсулотлар:
- Бентонит лойи упаси (гилвата упаси, Bentonite clay) – 2 ош қошиқ
- Қайнатиб совутилган сув – 4 ош қошиқ
Қўшимча ихтиёрий маҳсулотлар:
- Минерал томчилар (Trace Minerals) – 30-40 томчи
- Ялпиз эфир ёғи (Peppermint essential oil) – 2-4 томчи
- Апельсин эфир ёғи (Orange essential oil) – 3-6 томчи
Тайёрланиши:
Маҳсулотлар аралаштирилади ва оғзи ёпиқ шиша идишда хона ҳароратида сақланади.
Тиш ювиш учун тиш четкаси ҳўлланиб, пастага ботирилади ва тиш одатдагидек ювилади.