ЭНГ МАЗАЛИ КРEКEРЛАР (Ивитилган хамирдан тайёрланадиган фойдали Крекерлар)

Share

Ушбу крекерлар ивитилган бутун буғдой унидан тайёрланади. Хамирни пиширишдан олдин ивитиш унинг ҳазмини осонлаштиради ва буғдойдаги фойдали моддаларнинг осон ўзлашишига ҳизмат қилади. Ивитилмасдан пиширилган бутун донли маҳсулотларни мунтазам ва кўп истеъмол қилиш эса тишларнинг бузилишига сабаб бўлади.

Хамирга қўшилган зардоб ёки олма сиркаси ивитиш жараёнида хамирнинг бузилиши ва ёмон бўлиб қолишининг олдини олади. Хамирни 24 соатдан кўп ивитиш тавсия қилинмайди. Хамир ивитилганда бироз ферментланади. Бунда хамир ичида майда пуфакчалар пайдо бўлиши табиийдир.

Қуйидаги рецепт бўйича тайёрланган крекерларни болалар севиб истеъмол қилишади. Бу крекерларни ўзини ёки биронта пишлоқли (ёки авокадоли) аралашмаларга ботириб ейиш ҳам мумкин.

eng mazali krekerlar - энг мазали крекерлар

ЭНГ МАЗАЛИ КРEКEРЛАР

Массалиқлар:

  • 1 1/4 (1.25) стакан Бутун Буғдой Уни (оқартирилган ун эмас)
  • 1 1/2 (1.5) ош қошиқ Табиий Шакар (Хурмо шакари, Кокос шакари ва б.)
  • 1/2 (0.5) ч.қ. Денгиз Тузи
  • 1/4 (0.25) ч.қ. Паприка упаси (бўлмаса шарт эмас)
  • 2 чимдим Мурч (исталмаса шарт эмас)
  • 60 г (4 ош қ.) юмшоқ Сарёғ
  • 1/4 (0.25) стакан иситилмасдан ажратилган Зардоб (Қатиқ/Кефир суви ёки Сузмадан ажраладиган сув ёки Табиий олма сиркаси)
  • 1/4 (0.25) ч.қ. Ванилин экстракти
  • Майда туз – устига сепиш учун

Тайёрланиши:

  1. Хамир қорилиб, қопқоқли идишга жойланади ва қопқоқ ёпилади. Идишдаги хамир илиқ жойда (ёки хона ҳароратида) 12-24 соат тиндирилади. Қопқоқли идиш ичига ҳаво кириб ҳамир қотмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Қопқоқ зич ёпилмаса, хамир устини ҳаво ўтказмайдиган пленка билан қопланг.
  2. 12-24 соатдан сўнг хамир жуда юпқа ёйилиб, қизиб турган (200°C/390°F) духовка печида 5-10 дақиқа пишириб олинади. Пицца тоши устида пиширилса, яна ҳам карсиллаб пишади. Пицца тоши пиширишдан олдин ёғланмайди, устига озгина ун сепилади. Тош бўлмаса, пишириш учун ишлатиладиган қоғоз устида пиширилгани мақсадга мувофиқ. Бўлмаса, ёғ суртилган листда пишириб олинади.

Ёқимли иштаҳа!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *