Саратон (рак) касаллиги бугунги давр эпидемияси ҳисобланади.
Саратоннинг асосий сабаблари нима ва бу ҳасталикнинг олдини олиш учун нималар қилса бўлади?
Қуйидаги маълумотлар доктор Меркола ва Джон Саммерлиларнинг маслаҳатларига асосланган ҳолда тузилди.
Асосий сабаблари қуйидагилар деб тахмин қилинмоқда:
1. Пестицидлар.
2. Баъзи синтетик дорилар.
3. Стресс.
4. Жуда кам ёки пала партиш уйқу.
5. Қуёшда кам бўлиш, қуёшдан асровчи кремлардан фойдаланиш.
6. Қайта ишланган ва сунъий озуқалар.
7. Симсиз теҳнологиялар (wi-fi).
8. Радиация, диагностик радиация (масалан, рентген).
9. Қўлтиқ остига мўлжалланган дезодорантлардаги алюминий.
10. Пластик.
11. Турли истеъмол маҳсулотларидаги кимёвий моддалар.
Саратондан қандай ҳимоялансак бўлади:
1. Табиий қуёш витаминига тўйининг. Туш пайти витамин D терида ҳосил бўлиши осон бўлади. Витамин D қонда 80-90 ng/ml бўлиши тавсия қилинади. Бу витамин танқислиги саратон ва бошқа жуда кўп касалликка олиб келиши мумкин. Синтетик витамин D истеъмол қилмоқчи бўлсангиз доимо шифокор назоратида бўлиб, витамин D нинг қондаги миқдорини доим текширтириб туришишингиз керак. Синтетик витамин D кўп ва пала-партиш ичилса, бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкин. Қуёш нури сабабли терида ҳосил бўлувчи витамин D дозаси эса ошиб кетмайди. Бу ҳақида ушбу мақолада тўлиқроқ ўқишингиз мумкин: «Қуёш нури фойдами ёки зарар?»
2. Рафинадланган углеводлардан воз кечинг ёки уларни кескин камайтиринг (шакар, қайта ишланган оқ ун, оқ унли пишириқлар, маргарин, рафинадланган ёғлар ва ҳк).
3. Магнийга бой озуқаларни доим истеъмол қилинг. Магний кальцийдан ҳам муҳим ҳисобланади, сабаби кальций магнийсиз ўзлашмайди.
4. Фойдали ёғларнинг бир ёки бир нечтасини доим истеъмол қилинг: сариқ сарёғ, кокос ёғи, тухум сариғи, авокадо, зайтун ёғи, седана ёғи, балиқ жигари ёғи, зиғир ёғи, қўй ёғи, ёнғоқлар (писта, бодом, ёнғоқ, қовоқ уруғи) ва ҳоказо.
5. Асабийлашмасликка ҳарақат қилинг.
6. Спорт билан шуғулланиб туриш қон ва лимфа айланишини тезлаштиради, иммунитетни оширади, саратоннинг олдини олишда катта ёрдам беради.
7. Очлик қилиб туринг. Бу организмнинг тозаланишига ёрдам беради.
8. Очлик қилган пайтингизда енгил спорт тури билан шуғулланинг. Бу танадаги токсинлар тезроқ чиқишига ёрдам беради.
9. Радиация таъсирини камайтиринг. Кечаси телефон ва wi-fi кабиларни ўчириб ухланг.
10. Сунъий ҳидлардан узоқ бўлинг, ўрнига табиий гул ёғлари ёки табиий эфир ёғлари ишлатинг. Сунъий ҳидлар атирлар, шампунь, кремлар ва ҳатто кир ювиш кукунларида ҳам учрайди.
11. Терига суртиладиган кремларнинг энг табиийсини танланг. Терига суртилган нарса қонга ҳам сўрилади. Бодом ёғи, жожоба ёғи, узум уруғи ёғлари терига осон сингиб, ёғли қилмайди.
12. Зарарли дезодорантлар ўрнига алюминсиз табиий дезодорант ишлатинг ёки унинг ўрнига ош содаси, аччиқтош, кокос ёғи, лимон суви кабилардан фойдаланинг.
13. Пиширилган ва хом сабзавотларни кўпроқ енг. Уларни фойдали ёғлар билан бирга истеъмол қилинг.
14. Пластикни иситманг, унда таом тайёрламанг, пластик идишда иссиқ суюқлик ичманг. Пластик идишлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилинг.
15. Микротўлқинли печларда овқат иситманг ва овқат тайёрламанг.
16. Овқатларга зираворлар қўшинг. Улардан куркума ва мурч аралашмаси, орегано, аччиқ қалампир, саримсоқ, қалампирмунчоқ, қора седана, занжабил, розмарин, шафран, укроп, кашнич, жамбул, кардамон, фенҳел, зира, қалампирмунчоқ, райҳон ва долчин кабилар саратоннинг олдини олишда ёрдам беради.
17. Ферментланган маҳсулотлар доим кунлик рационингизда бўлишига ҳаракат қилинг. Улар ичаклардаги жараёнларни тартибга солиб, инсон иммунитетини оширади, мия ва асаб тизими соғлиғига ижобий таъсир кўрсатади, генотоксинларни организмдан чиқаришга ёрдам беради. Иммунитетнинг 70%и ичаклардаги микрофлора ҳолатига боғлиқлиги яқин кунларда фан билан исботланди. Ферментланган маҳсулотлар деганда лактобактериялар ёрдамида ҳазм қилинган маҳсулотлар тушунилади. Уларга сиркасиз тузланган карам (квашеная капуста без уксуса), корейс кимчиси, қатиқ, уй кефири кабиларни мисол қилиш мумкин. Деярли барча сабзавотларни ферментлаш мумкин, шу сабабли вариантлар турли туман.
Маълумотлар Doctor Mercola ва John Summerly ҳулосаларига асосланди ва Ферузабегим томонидан таржима қилинди ва тузилди.
Assalom aleykum
Rak kasalligi yuqumlimi? Javob uchun oldindan Katta RAXMAT
Waalaykum assalom. Yo’q, saraton yuqmaydi.
Assalomu alaykum saraton kasalligi yaqn bolsa ham yuqmidmi? Jovobiz cun raxmat
Waalaykum assalom. Yo’q, saraton yuqmaydi.