Ним ёғи (Neem oil) ҳомиладорликнинг олдини олиш ва баъзи жинсий касалликлардан ҳимоя қилиш ҳусусиятлари билан машҳурдир. Ним ёғи Ҳиндистонда кадимдан ҳомиладорликнинг олдини олиш учун қўлланиб келинган.
Ним ёғи контрацепция воситаси сифатида безарар, арзон ва самарали табиий восита ҳисобланади. Ним ёғи соғлиққа салбий таъсир кўрсатмайди, аксинча баъзи касалликлардан ҳимоя қилади.
Тадқиқотлар Ним ёғининг жинсий алоқадан аввал ва кейин ишлатилганида ҳам ҳомиладорликнинг олдини олиши маълум бўлди.
Бир нечта кичик тадқиқотлар ним ёғининг қуйидаги ҳусусиятларини аниқлаганлар:
- Ним ёғи сперматозоид билан контактга келганида уни 30 сония ичида нобуд қилади. Ним ёғи 5 соатгача ўз кучини йўқотмайди.
- Ним ёғи ички аъзоларни ачиштирмайди. Ним ёғининг биргина салбий жиҳати бу кучли (ва баъзилар учун ёқимсиз) ҳидидир.
- Ним ёғи лубрикант сифатида ҳам ҳизмат қилади.
- Каламушлар бачадонига юборилган кичик миқдордаги ним ёғи уларда 12 ойгача ҳомиладорликнинг олдини олган. Бунда каламушлар соғлиғида салбий ўзгаришлар кузатилмаган.
- Каламушларда тухум уруғлантирилганидан 2-7 кунлар ичида ним ёғи ишлатилганида уруғланган тухум бачадонга экилишининг олди олинган.
- Уруғлантирилган тухум бачадонга экилганидан кейин 8-10 кун давомида ҳар куни каламушларга ним ёғини едириш уларда ҳомила тушишига сабаб бўлган. Бунда каламушлар кейинги ойда нормал циклга тушиб олишган.
Милодий биринчи асрда Ҳинд табиби Чараканинг ёзиб қолдиришича, пахтага шимдирилган ним ёғи қин ичига жинсий алоқадан аввал 15 дақиқага жойланганида ҳомиладорликнинг олди олинади.
1992 йилда амалга оширилган кичик тажрибада 20та уйланган Ҳинд аскарлари бир йил давомида ҳар куни кичик миқдорда капсулада ним ёғини истеъмол қилишган. Ним ёғи истеъмолининг олтинчи ҳафтасидан бошлаб бир йилгача аскарларнинг аёлларида ҳомиладорлик кузатилмаган. Бунда аскарларнинг саломатлиги ўзгармаган. Аскарлар ним ёғи истеъмолини тўхтатишгач, 6 ҳафтадан сўнг фарзанд кўриш қобилиятини тиклаганлар.
Шуни инобатга олиш керакки, ним ёғи устида олиб борилган тадқиқотлар асосан ҳайвонлар устида олиб борилган ва инсонлар устида деярли олиб борилмаган. Шу сабабли бу усулга қаттиқ ишониб қолмаслигингиз мақсадга мувофиқдир. Юқоридаги маълумотлар танишув материаллари ҳисобланади.
- J Basic Clin Physiol Pharmacol. 2003;14(4):387-95. Azadirachta indica adversely affects sperm parameters and fructose levels in vas deferens fluid of albino rats.
- J Ethnopharmacol. 1999 Nov 30;67(3):287-96. Early post implantation contraceptive effects of a purified fraction of neem (Azadirachta indica) seeds, given orally in rats: possible mechanisms involved.
- Am J Reprod Immunol. 1997 Jun;37(6):485-91. Induced termination of pregnancy by purified extracts of Azadirachta Indica (Neem): mechanisms involved.
- Immunol Cell Biol. 1997 Apr;75(2):190-2. Plant immunomodulators for termination of unwanted pregnancy and for contraception and reproductive health.
- Contraception. 1996 Dec;54(6):373-8. Mechanism of action of NIM-76: a novel vaginal contraceptive from neem oil.
- J Assist Reprod Genet. 1996 Aug;13(7):578-85. Contraception potential of neem oil: effect on pregnancy success in the mouse.
- Indian J Med Res. 1995 Aug;102:66-70. Safety of intrauterine administration of purified neem seed oil (Praneem Vilci) in women & effect ...
- Contraception. 1995 Mar;51(3):203-7. Mode of long-term antifertility effect of intrauterine neem treatment (IUNT).
- J Assist Reprod Genet. 1994 Sep;11(8):419-27. Neem oil inhibits two-cell embryo development and trophectoderm attachment and proliferation in vitro.
- J Androl. 1993 Jul-Aug;14(4):275-81. Antifertility effects of neem (Azadirachta indica) oil in male rats by single intra-vas administration: an alternate approach to vasectomy.
- Life Sci. 1993;53(18):PL279-84. Mouse sperm-egg interaction in vitro in the presence of neem oil.
- Indian J Physiol Pharmacol. 1991 Oct;35(4):278-80. Neem oil--a fertility controlling agent in rhesus monkey.
- Proc Biol Sci. 1990 Dec 22;242(1305):175-9. Antifertility effects of neem (Azadirachta indica) oil by single intrauterine administration: a novel method for contraception.