Доктор Хулда Кларк (Hulda Regehr Clark, Ph.D, N.D.) хулосаларига кўра Алкоголизм (спиртли ичимликларга ружу қўйиш) келиб чиқишининг асосий сабаблар қуйидагилардир:
- Жигарнинг этил спиртини тозалаш ҳусусиятига путур етиши.
- Инсон доимий равишда Бериллий (Берилюм) моддаси таъсирида бўлиши ёки касби шу модда билан ишлашни тақозо этиши.
- Эргот замбуруғи (озиқ-овқатларда учраши мумкин бўлган моғор тури) таъсирида бўлиш.
Бериллий (Берилюм, Ве) нима?
Бериллий кумуш-кул рангдаги металл тури бўлиб, у одатда турли металл қотишмаларида қўлланилади. Бериллий (Ве) кўмир маҳсулотларида, керосин ёки кўмир ёғи қўшилган бензинда, “довул лампалари”да ишлатиладиган ёқилғиларда ҳам катта миқдорда мавжуд.
Жигарнинг тозалаш хусусиятларига путур етган бўлса, Бериллий қонда айланиб мияда йиғилади. Мияда бериллий миқдори кўпайса, инсонда хроник депрессия аломатлари сезила бошлайди.
Бериллий жуда ҳам реактив модда бўлиб, у спирт (алкоголь) билан реакция қилади ва инсонда спиртли ичимликларга ружуликни келтириб чиқаради. Инсон спиртли ичимлик истеъмол қилганида ёки терига спиртли суюқлик текканида организмда салсол моддаси юзага келади. Салсол моддаси бериллий билан реакцияга киришиб, инсонда мастлик аломатларини келтириб чиқаради.
Спиртли ичимликлар истеъмолини тўхтатган инсон йиллар ўтса ҳам бундай ичимликларни қаттиқ қўмсаши мумкин. Бунинг сабаби мияда бериллий моддаси ўрнашиб қолганидир. Бу моддани миядан олиб ташламагунча ружуликдан ҳалос бўлиш қийин. Бериллийни миядан чиқариш учун шифокор назорати билан Тиокт кислотаси ёки бошқа хелатотерапия усулидан фойдаланиш мумкин.
Алкоголизмга дучор бўлган инсонлар ўз атроф-муҳитидан ва хонадонидан барча бериллий манбаларини йўқ қилишлари жуда муҳим. Уйдан барча солвентлар, тозалагичлар, мойли лампалар, мойли зажигалкаларни чиқариш шарт. Ёнилғи сифатида бутан ёнилғисидан фойдаланса бўлади. Гараж уй билан боғланган бўлса, гараж ҳидлари уйга кирмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун барча тешикларни ёпиш ёки муҳрлаш лозим. Иложи бўлса автомобилни гаражга эмас, тоза ҳавога қўйиш ёқилғи ҳидларини камайтиради.
Спирли ичимликларга қарамлиги мавжуд инсонлар бўёқ, тозаловчи моддалар, ва автомобиль маҳсулотлари билан ишлайдиган касбларни танламасликлари лозим. Бундай инсонлар бериллий парчалари билан нафас олмасликлари жуда ҳам муҳим. Бундай қилиш инсон ҳолатини анча яхшилайди.
Эргот замбуруғи нима?
Эргот замбуруғи моғор тури бўлиб, кўпинча дон маҳсулотлари, вино, пиво, асал, ёнғоқларда ва бутун донли нон маҳсулотларида мавжуд бўлади.
Эргот моғори инсонда асаб ва ҳулқ муаммоларини келтириб чиқаради ва инсонда ноодатий фикрлашни (реалликдан узоқлик, эмоциясизлик, кераксиз жойда кераксиз гаплар гапириш ва ҳк) келтириб чиқаради . Алкоголь ва эргот моғори бирлашса, иккаласининг салбий таъсирлари яна ҳам кучли бўлади. Алкоголь эрготни тўқималарга чуқур олиб қиради. Ҳатто соя соуси кабилардаги этил спирти эргот моғори салбий таъсирларини кучайтириши мумкин. Спиртли ичимликларга қарамлиги мавжуд инсонлар бир томчи ҳам спиртли ичимлик ичмасликлари, ҳатто доривор суюқликлардаги спиртдан ҳам эҳтиёт бўлишлари ва дориларнинг спиртсиз турларини истеъмол қилишлари лозим.
Эргот моғори иссиқликка ниҳоятда чидамли ва иссиқлиқдан нобуд бўлмайди.
Озиқ-овқат маҳсулотларини моғордан тозалаш учун витамин С дан фойдаланса бўлади:
- 1 стакан асални эриши учун бироз иситиб (асални 40С дан юқори ҳароратда иситиш мумкин эмас), унга 1/8 чой қошиқ витамин С қўшинг ва ёғоч ёки пластик қошиқ билан аралаштиринг.
- Нон маҳсулотлари пишираётганингизда хамирга бироз витамин С қўшинг, шунда тайёр маҳсулотда моғор бўлмайди ва бундай маҳсулотлар узоқ сақланади.
- Ёнғоқларни витамин С қўшилган сувда 10 дақиқа ивитиб, сўнгра чайиб қуёшда ёки духовка печида қуритинг. Ёнғоқ ва уруғлар истеъмолдан олдин сувда чайилса ҳам моғорнинг кўп қисми ювилиб кетади ва камаяди.
- Донларни (тариқ, буғдой ва б.) пиширишдан олдин витамин С қўшилган сувда ивитиб, чайиб, дон пишириладиган сувга ҳам бироз витамин С қўшиб пиширинг.
- Нўхот, ловия, мош кабиларни пиширишдан олдин витамин С қўшилган сувда 5 дақиқа ивитинг. Ивитишдан олдин ранги ўзгарган донларни олиб ташланг.
- Макарон маҳсулотларини истеъиол қилмасликка ҳаракат қилинг ёки уларни витамин С билан бирга истеъмол қилинг.
- Қуритилган мевалар, сотувдаги крекерларда моғор кўп бўлади. Крекерларни ўзингиз пиширинг, қуруқ меваларни витамин С ли сувда бироз ивитиб, сўнгра қуёшда ёки духовка печида қуритинг, сўнг совутгичда ёки музхонада сақланг.
- Ерёнғоқ спредларини ҳарид қилманг, ўзингиз тайёрланг.
- Пакетчалардаги чойларда ҳам моғор ҳажми юқори бўлади.
Спиртли ичимликларга қарамликдан ҳалос бўлиш учун тавсиялар
Депрессияга ва қарамликка учраган инсонлар кунига камида 300 мг Глутамин истеъмол қилишлари лозим. Глутамин амино кислота тури бўлиб, мутлақо зарарсиздир.
Глутаминга энг бой маҳсулотлар:
- Суяк шўрваси – узоқ қайнатилган (8-24 соат) гўштли ёки гўштсиз суяк қайнатмаси (қайнатма шўрва, холодец)
- Яшиллик билан боқилган мол гўшти
- Спирулина
- Хитой карами
- Творог
- Аспарагус
- Брокколи
- Ёввойи тутилган (фермада боқилмаган) Балиқ
- Курка гўшти
Алкоголизмдан қутилиш учун Др.Хулда Кларк тавсиялари:
- Алкоголизмнинг олдини олиш учун овқатдаги моғордан, айниқса эргот замбуруғидан эҳтиёт бўлинг. Моғорли овқатларни истеъмол қилманг. Овқатлар, ёнғоқлар, донли маҳсулотлар, макарон маҳсулотлари билан бирга доим витамин С истеъмол қилинг. Моғорлаган озиқ-овқатлар ёки мева-сабзавотларни истеъмол қилманг. Апельсиннинг ёки меванинг фақат битта жойида моғор бўлса, моғор споралари бутун мевани эгаллаган бўлади. Моғор аломатлари мавжуд нон маҳсулотлари ҳам ҳавфсиз эмас. Моғорнинг барча туридан эҳтиёт бўлган яхши.
- Алкоголизмга дучор бўлган инсонлар ўз атроф-муҳитидан ва хонадонидан барча бериллий манбаралини йўқ қилишлари жуда муҳим. Уйдан барча солвентлар, тозалагичлар, мойли лампалар, мойли зажигалкаларни чиқариш шарт. Спирли ичимликларга қарамлиги мавжуд инсонлар бўёқ, тозаловчи моддалар, ва автомобиль маҳсулотлари билан ишлайдиган касбларни танламасликлари лозим. Бундай инсонлар бериллий парчалари билан нафас олмасликлари жуда ҳам муҳим. Бериллийни миядан чиқариш учун малакали шифокор назорати билан хелатотерапия (оғир металларни организмдан чиқариш) усулидан фойдаланиш мумкин.
- Бир томчи ҳам спиртли ичимлик ичмаслик, доривор настойкаларни ҳам спиртсизини танлаш керак.
- Бундай инсонлар мунтазам равишда жигар тозалашлари муҳим. Жигар тозалаш организмдан 2000дан ортиқ тошлар чиққунча давом этилиши керак. Жигар тозалаш паразитлардан тозалангач амалга оширилади.
- Миянинг нейротрансмиттерлик ҳусусиятларини тиклаш учун ҳар овқат билан бирга 500мг Глутамин амино-кислотаси (500 mg L-glutamine), В-50 комплекси (В гуруҳи витаминлари – B-50 complex) ва 500мг Ниацинамид (500 mg Niacinamide – Витамин B3) қабул қилиш тавсия қилинади.