Юрак Касалликлари Кўпайишига Холестерин Айбдорми?

Share

1950 йилларда холестерин ва тўйинган ёғларни юрак касалликлари ва артерияларнинг қаттиқлашишига олиб келади деган нотўғри хулоса пайдо бўлган эди. Ўша пайт бу ғоядан ўсимлик ёғлари ишлаб чиқарувчи компаниялар унумли фойдаланиб, ўсимлик ёғларини кенг оммага фойдали деб реклама қила бошлашди. Аслида ҳам холестерин ва тўйинган ёғлар артериялар қаттиқлашишига олиб келадими?

Артерияларнинг қаттиқлашиб кетишига нималар сабаб бўлади?

Бир неча илмий тадқиқотлар юқоридаги оммалашган ғояни рад этади. “Фрамингхам юрак тадқиқотлари” журналида  (The Framingham Heart Studies) ушбу хулосалар келтирилган: “…Инсон тўйинган ёғларни кўп истеъмол қилса, шунча кўп холестерин ва калория истеъмол қилган бўлади. Инсон қанча кўп холестерин истеъмол қилса, унинг вазни ҳам шунча нормаллашади ва жисмонан фаол бўлади”.

Жаҳон тан олган доктор, ёғлар ва диеталар бўйича эксперт Мэри Энигнинг ҳулосаларидан парча: “Юрак касалликларининг сабаби ҳайвон ёғлари ва холестерин эмас. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ўсимлик ёғларининг ҳамда гидрогенлаштирилган ёғларнинг, рафинадланган углеводларнинг (шакар ва оқ уннинг) ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинишидир. Юрак касалликларига яна минераллар танқислиги, айниқса магний ва йод танқислиги; витаминлар танқислиги, айниқса витамин C танқислиги; антиоксидантлар танқислиги, айниқса селен ва Витамин Е танқислиги; энг муҳими, антимикробик ҳусусиятга эга бўлган ҳайвон ёғлари ва тропик ёғларнинг истеъмол қилинмаслиги сабабчилардир. Юрак саломатлигини тиклаш учун холестеринни камайтириш эмас, балки витамин Б6 га бой озуқаларни истеъмол қилиш, витамин ва минераллар танқислигининг олдини олиш, антимикробик ҳусусиятли ёғларни (масалан, иситилмаган сарёғ, кокос ёғи) истеъмол қилиш, оқ ун истеъмолини кескин чеклаш, шакардан воз кечиш, рафинадланган ўсимлик ёғлари ва қиздирилганда таркиби ёмон томонга ўзгарадиган ўсимлик ёғларидан воз кечиш керак.”

Шу ва бошқа шунга ўхшаш тадқиқотлардан олинган умумий хулоса шуки, холестерин истеъмоли артерияларнинг қаттиқлашувига олиб келмайди.

Унда артерияларнинг қаттиқлашиб кетишига нималар сабаб бўлади?

юрак касалликлари yurak kasalliklari

Америка Кардиология Коллежи журналида чоп этилган илмий тадқиқотга кўра одатда юрак етишмовчилиги муаммолари мавжуд инсонлар организмида оғир металлар ҳажми ниҳоятда юқори эканлиги аниқланди. Юрак ҳасталиклари нисбатан енгил стадияда бўлган инсонлар организмида эса оғир металлар концентрацияси сезиларли кам экани ҳам аниқланган. Ҳозирги медицина юрак касалликларининг сабаби сифатида юқори ҳолестерин ва ёғларни кўрсатаётган пайтда бу ҳасталикнинг асл сабаби организмда оғир металларнинг кўпайиб кетиши эмасмикан?

Тадқиқот натижаларига кўра юрак етишмовчилигидан азият чекувчи беморлар юрак тўқималарида Симоб (Мерcурй) концентрацияси нормал кўрсаткичдан 22000 баравар, Сурма (Антимонй) миқдори эса 12000 баравар кўплиги аниқланган.

Оҳирги йилларда холестеринга бой маҳсулотлар истеъмоли кескин камайди ва ўрнига қайта ишланган ўсимлик ёғлари (маргарин, рафинадланган ёғлар) истеъмоли ниҳоятда кўпайди. Қайта ишланган ўсимлик ёғлари истеъмоли кўпайган сари юрак касалликлари ҳам шунча кўпая бошлади. Бу тасодифми? Йўқ, тасодиф эмас.

Юрак касалликларининг кўпайишида Холестерин айбдорми?

Холестерин баъзи ҳайвон маҳсулотларида мавжуд бўлувчи катта ҳажмли молекуладир. Холестеринни жигар ишлаб чиқаради. Жигар нима учун холестерин ишлаб чиқаради дейсизми? Сабаби, холестерин баданда жуда кўп муҳим вазифаларни бажаради.

Холестериннинг ҳар кунги вазифалари:

  • Ҳужайралар юзасининг яҳлитлигини таъминлайди.
  • Стресс, юрак касалликлари ва саратондан ҳимоя қилади.
  • Миянинг нормал ишлаши ва инсоннинг яхши кайфиятда юришида катта рол ўйнайди. Холестерин миқдори камайиб кетганида инсонда депрессия, жиззакилик ва хотира муаммолари кузатилади.
  • Ичак деворларининг соғлиғини таъминлайди.
  • Юрак ва қон-томирларни транс-ёғлар зараридан ва бўш радикаллардан ҳимоя қилади.
  • Холестерин қуёш нурлари таъсирида витамин Д ҳосил бўлишида катта рол ўйнайди. Витамин Д эса суяк, асаблар, минераллар метаболизми, мушаклар тонуси, инсулин ишлаб чиқаруви, жинсий соғлиқ ва иммунитет тизимида ниҳоятда катта рол ўйнайди.

Она сутида холестерин миқдори ниҳоятда кўп бўлади. Сабаби, боланинг тўғри ўсиши, асаб ва миянинг тўғри ривожланишида холестериннинг вазифаси ниҳоятда каттадир.

Фармингҳам Юрак Тадқиқотлари хулосаларига кўра қанча кўп холестеринга (HDL) бой маҳсулотлар истеъмол қилинса, қондаги холестерин миқдори ҳам шунча кам бўлади. Бундан хулоса қилиш мумкинки, холестеринли озуқалар истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини кўпайтирмайди; қондаги холестерин эса юрак касалликларини келтириб чиқармайди.

Агар қондаги холестерин миқдори кўпайса, бунинг сабаби организм ўзини тиклаш ва тузатиш учун кўп холестерин ишлаб чиқараётган бўлади. Холестерин организмни транс ёғлар зараридан, политўйинмаган ёғлар, қовурилган овқатлар ва бошқа сифатсиз озуқалар келтирадиган зарарлардан ҳимоя қилади. Организмда холестерин миқдорининг кўпайиб кетишига қалқонсимон безнинг дисфункцияси ҳам сабаб бўлиши бўлиши мумкин. Қалқонсимон без ўз ишини тўғри бажара олмаганида холестерин организмни ҳимоя қилади. Бундай ҳолда қалқонсимон без функцияси нормаллашгач, қондаги ҳолестерин миқдори ҳам меъёрга келади.

Организмда холестерин миқдори ниҳоятда камайиб кетганида инсонда инсульт, депрессия, жиззакилик, агрессия каби ҳолатлар рўй бериши мумкин.

Хулоса

  1. Юрак касалликларининг сабаби ҳайвон ёғлари ва холестерин эмас. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ўсимлик ёғларининг ҳамда гидрогенлаштирилган ёғларнинг (маргарин), рафинадланган углеводларнинг (шакар ва оқ уннинг) ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинишидир.
  2. Америка Кардиология Коллежи журналида чоп этилган илмий тадқиқотга кўра одатда юрак етишмовчилиги муаммолари мавжуд инсонлар организмида оғир металлар ҳажми ниҳоятда юқори эканлиги аниқланди.
  3. Агар қондаги холестерин миқдори кўпайса, бунинг сабаби организм ўзини тиклаш ва тузатиш учун кўп холестерин ишлаб чиқараётган бўлади.
  4. Инсон тўйинган ёғларни кўп истеъмол қилса, шунча кўп холестерин ва калория истеъмол қилган бўлади. Инсон қанча кўп холестерин истеъмол қилса, унинг вазни ҳам шунча нормаллашади ва жисмонан фаол бўлади.
  5. Холестерин организмни транс ёғлар зараридан, политўйинмаган ёғлар, қовурилган овқатлар ва бошқа сифатсиз озуқалар келтирадиган зарарлардан ҳимоя қилади.
  6. Юрак саломатлигини тиклаш учун холестеринни камайтириш эмас, балки витамин Б6 га бой озуқаларни истеъмол қилиш, витамин ва минераллар танқислигининг олдини олиш, антимикробик ҳусусиятли ёғларни (масалан, иситилмаган сарёғ, кокос ёғи) истеъмол қилиш, оқ ун истеъмолини кескин чеклаш, шакардан воз кечиш, рафинадланган ўсимлик ёғлари ва қиздирилганда таркиби ёмон томонга ўзгарадиган ўсимлик ёғларидан воз кечиш керак.

Холестериннинг ҳар кунги вазифалари:

  1. Ҳужайралар юзасининг яҳлитлигини таъминлайди.
  2. Стресс, юрак касалликлари ва саратондан ҳимоя қилади.
  3. Миянинг нормал ишлаши ва инсоннинг яхши кайфиятда юришида катта рол ўйнайди. Холестерин миқдори камайиб кетганида инсонда депрессия, жиззакилик ва хотира муаммолари кузатилади.
  4. Ичак деворларининг соғлиғини таъминлайди.
  5. Юрак ва қон-томирларни транс-ёғлар зараридан ва бўш радикаллардан ҳимоя қилади.
  6. Холестерин қуёш нурлари таъсирида витамин Д ҳосил бўлишида катта рол ўйнайди. Витамин Д эса суяк, асаблар, минераллар метаболизми, мушаклар тонуси, инсулин ишлаб чиқаруви, жинсий соғлиқ ва иммунитет тизимида ниҳоятда катта рол ўйнайди.

YURAK KASALLIKLARINI TO’G’RI OZIQLANISH YORDAMIDA BARTARAF QILISH MUMKIN!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of