Саломатликни тиклашнинг 10 камҳарж йўли!

Share

Соғлом яшаш учун бой бўлиш шарт эмас. Қуйидаги маслаҳатларга амал қилсангиз, яшаш тарзингизни анча соғломлашишига ҳисса қўшган бўласиз!

Саломатликни тиклашнинг 10 камҳарж йўли!

1. Сабзавотларингизни ферментлаб истеъмол қилинг!

Ичакларингизни фойдали бактериялар билан бойитиш учун қиммат пробиотиклар сотиб олиш шарт эмас. Сотувдаги пробиотиклар жуда қиммат, бунинг устига ҳаммаси ҳам табиий эмас. Ичакларни эса фойдали бактериялар билан бойитиш саломатлик учун жуда муҳим, аҳир охирги тадқиқотларга кўра иммунитетнинг 70% ичакларимиз ҳолатига боғлиқ. Ичакларни фойдали бактериялар, яъни пробиотиклар билан бойитиш учун сабзавотларни ферментлаб истеъмол қилсангиз бўлади. Масалан, карамни ферментлаш учун сизга фақат туз ва бироз сув керак бўлади. Карамни эзиб тузлаб устини оғир нарса билан босиб қўйинг ва хона ҳароратида 3-5 кун қолдиринг. Шунда фойдали бактериялар ишга тушиб карамни ферментлай бошлайди. Бунда карамни сув қоплаб туриши керак ва туз етарли солиниши керак, шунда моғорламайди. Ферментланган карамда фойдали бактериялар миқдори жуда кўп бўлади. Мунтазам равишда ферментланган маҳсулотлар истеъмол қилиш организмнинг соғлом бўлишига жуда катта ёрдам беради.

2. Дон ва уруғларни ундириб истеъмол қилинг! 

Ундирилмаган дон ва уруғларга қараганда ундирилган дон ва уруғлардаги витаминлар миқдори ҳайратланарли равишда кўпдир. Дон ва уруғлар уна бошлаганида улардаги витамин ва минераллар бир неча ўн баравар ошади, бунинг устига уларнинг ҳазми ҳам ниҳоятда осонлашади. Истаган дон ва уруғларни ундриш мумкин, масалан қовоқ уруғи, кунжут, бодом, гречка, буғдой, киноа, ловия ва бошқалар.

3. Мева мавсумида меваларни арзонга кўпгина ҳарид қилиб, шакар қўшмасдан қиш учун ғамлаб олинг

Мева пишган мавсумда одатда мевалар нархи ҳам тушади. Бунинг усиига мавсумий мевалар энг фойдали мевалар ҳисобланади. Мавсум пайтида уларни кўпроқ ҳарид қилинг ва кейин истеъмол қилиш учун ғамлаб олинг. Бунинг учун уларни қуритиб ёки музлатиб қўйсангиз бўлади. Энг яхшиси, қуритиб қўйинг. Қуритилган мевалар жуда узоқ сақланади ва музлатгични тўлдириб турмайди. Меваларни қуёшда қуритсангиз бўлади, қуёшда қуритолмасангиз дехидраторда қуритсангиз бўлади. Дехидратор унчалик қиммат эмас, уни бир марта ҳарид қиласиз ва чексиз ишлатасиз.

4. Ичадиган сувингизни дистиллаб ёки фильтрлаб ичинг! Бу жуда муҳим.

Сувни фильтрлаб ичиш жуда муҳим. Бунинг учун яхши фильтр ёки дистиллайдиган мослама сотиб олса бўлади ёки сув дистил қилувчи мосламани ўзингиз ҳам ясаб олсангиз бўлади.

Тўғри, сув фильтрловчи мосламалар арзон эмас, лекин соғлом юрсангиз узоқ муддатда анча тежайсиз. Сувни ҳар куни ичамиз, овқатларимизда ишлатамиз, шунинг учун сув сифатига аҳамият бериш ниҳоятда муҳим.

5. Кўкатларни ўзингиз етиштиринг. Ҳовлингиз бўлса сабзавотлар ҳам экинг.

Ҳозирги пайтда озиқ овқат саноати деярли бизнесга айланиб кетди деса ҳам бўлади. Борган сари мева ва сабзавотлар турли қўшимчалар ва дорилар сабабли катталашиб боряпти, мазаси ўзгаряпти, кўриниши чиройли, аммо озуқавий қиймати пасайиб боряпти. Истеъмол қиладиган кўкатларингизни уй ичида ёки ҳовлида ўстирсангиз, доим истеъмол учун тайёр туради ва уларнинг экологик тоза маҳсулот эканига шубҳангиз бўлмайди. Ҳовлингиз бўлса сабзавотлар ҳам эксангиз бўлади. Ишонинг, ўзингиз табиий етиштирган мева-сабзавот ёки кўкатдан яхшиси йўқ.

Ўзбекистонда мева-сабзавотларимиз чет эл билан соли

6. Керакли озуқавий қўшимчаларни килолаб олиб қўйинг. Арзонга тушади. 

Баъзан озуқавий қўшимчаларга эҳтиёжимиз бўлади. Бунда уларни кичик идишларда ҳарид қилсак анча қимматга тушади. Каттароқ миқдорда ҳарид қилганимизда эса узоққа етади ва арзонга тушади.

Масалан, баъзилар суяк/бўғим/нерв муаммолари учун Borax, MSM; гижжаларга қарши курашиш учун Diatomaceous earth (food grade), Қовоқ уруғи; иммунитет учун Витамин С кабиларни килолаб олиб қўйишади ва узоқ вақт давомида истеъмол қилишади.

7. Кўп-кўп смузи тайёрлаб ичинг

Смузи тайёрлаш учун массалиқларни блендерга ташлаш кифоя, массалиқлар бир зумда аралашиб мазали ичимликка айланади. Смузиларга кўкатлар, гиёҳлар, суперфудлар, музлатилган имевалар, янги мевалар, занжабил ёки бошқа кўплаб фойдали маҳсулотлардан бирини ёки бир нечтасини солса бўлади. Смузилар ёрдамида организмингизга витамин ва минералларни етказиб бериш осон бўлади. Бу албатта сиз танлайдиган массалиқларга ҳам боғлиқдир.

8. Дўконлардан баъзи қиммат ва “соғлом” қадоқланган озуқаларни сотиб олманг

Баъзан дўконларда соғлом ҳисобланган протеин барлар, ёнғоқли плиткалар, пробиотикли йогурт кабиларга кўзимиз тушади. Улар одатда жуда қиммат бўлади. Бундай маҳсулотларни уйда тайёрлаш аслида жуда осон ва уйда тайёрланганда бир-неча ўн баравар арзонга тушади ва фойдалироқ бўлади.

9. Кумуш сувини тайёрлашни ўрганиб олинг

Кумуш суви (Colloidal silver) инфекциялар билан жуда яхши курашади, яраларни тез ёпади, кўз яллиғланишларида ёрдам беради, қулоқ инфекцияларини тузатади ва вирусларни деактивация қилади.

10. Саломатлик ва табиий овқатланиш ҳақида кўпроқ ўқинг

Ҳар куни истеъмол қиладиган егуликларимиз бизни аста-секин касал қилади ёки соғлом қилади. Буни доим ёдда тутишимиз керак.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of