ҚОРА СЕДАНА ЁҒИнинг Фан билан Исботланган 9 Фойдаси

Share

Қора седана ёғининг қуйидаги фойдалари илм-фан томонидан исботланган.

1. Саратон билан самарали равишда курашади

Седана ёғи таркибидаги фитокимёвий моддалар ва антиоксидантлар саратон ҳужайралари билан самарали равишда курашади.

Хорватиялик олимлар ўтказган тадқиқотлардан бирида қора седана ёғи таркибидаги икки фитокимёвий модда, яъни тимокинон ва тимогидрокинон моддалари саратон ҳужайраларини 52%га камайтирган.

Яқин ўтган йилларда олиб борилган тадқиқотларда аниқланишича эса қора седана ёғи таркибида энг кўп учрайдиган модда, яъни тимокинон моддаси лейкемия ҳужайралари, кўкрак саратони ҳужайралари ва мия саратони ҳужайраларининг ўлимини келтириб чиқаришга ёрдам беради. 

Сидни Киммел Онкологик Марказида олиб борилган тадқиқотда аниқланишича эса қора седана ёғи ошқозон ости бези саратони ҳужайраларини ўлдиради ва ошқозон ости бези саратонининг ривожланишига йўл қўймайди.

2. Жигар учун жуда фойдали

Жигар инсон организмида мавжуд бўлган энг муҳим органлардан бири ҳисобланади.

Кўп дори истеъмол қилиш, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ёки бошқа сабаблар туфайли жигар фаолияти сустлашганида седана ёғи истеъмол қилиб туриш орқали жигар саломатлигини тезроқ тиклаб олса бўлади.

Каламушлар устида олиб борилган тадқиқотга кўра қора седана ёғи жигарни ҳимоя қилади ва жигар фаолияти учун жуда фойдалидир. (манба)

3. Диабетнинг олдини олади

Эндокринология ва Метаболизм Журналида чоп этилган тадқиқот хулосаларига кўра қора седана ёғи ошқозон ости бези бета-ҳужайраларининг аста-секин қисман тикланишига олиб келади, қон зардобидаги инсулин концентрациясини оширади ва глюкоза миқдорини пасайтиради.

Қора седана ёғи ҳам диабет 1 ҳам диабет 2 нинг олдини олувчи дунёда кам учрайдиган моддалардан биридир.

Юқоридаги тадқиқотга кўра қора седана ёғи глюкоза бардошлилигини ҳудди метформин каби самарали равишда яхшилайди. Биргина фарқи шуки, қора седана ёғи жиддий салбий ножўя таъсирларга эга эмас ва бу ёғнинг зарарлилик (токсиклик) даражаси жуда жуда пастдир. Метформин эса бир талай салбий ножўя таъсирларни юзага келтириб чиқариши мумкин (манба).

4. Вазн йўқотишга ёрдам беради

Қора седана ёғи семириб кетиш муаммосини бартараф қила олиши фан билан исботланган.

Диабет ва Метаболик касалликлар Журналида чоп этилган тадқиқотга кўра қора седана ёғи оздириш самарадорлиги  бўйича дунёда энг юқори ўринларда туради. (манба)

2018 йилда чоп этилган мета-анализга кўра камида 11 та плацебо назоратидаги клиник тадқиқотлар қора седана ёғи истеъмоли инсон вазнини камайтиришини (оздиришини) кўрсатади. Шу билан бирга қора седана ёғи жиддий ножўя таъсирларга эга эмаслиги ҳам қайд қилинган.(манба)

5. Терини тузатади

Эрон одимлари аниқлашича, қора седана ёғи тери экземасини яхшилашда Бетамазон креми каби самарали экан.(манба)

Биргина фарқи шуки, қора седана ёғининг жиддий ножўя таъсирлари йўқ. Бетамазон креми эса бир талай ножўя таъсирларга эга.(манба)

Демак, агар қора седана ёғига аллергиянгиз бўлмаса, экземани тузатиш учун қора седана ёғини танлаш соғломроқ ва бирдай самарали бўлар экан.

6. Соч учун жуда фойдали

Қора седана таркибидаги нигеллон моддаси соч тўкилишининг олдини олиб, бошдаги қазғоқ ва қуруқликни кетказади ва умумий соч ҳолатини соғломлаштиради. (манба)(манба)

7. Инфекциялар билан курашади

Жаваҳарлал Неру Тиббиёт муассасаси томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра антибиотикларга чидамли бўлган 144 хил бактерия штаммларидан 97 тасининг фаолияти қора седана ёғи ёрдамида тўхтатилишга эришилган (манба). Бу эса жуда катта натижа ҳисобланади! Дунё бўйича фақат саноқли моддаларгина бундай кучли антимикробик натижаларни кўрсата олади.

Метицилинга чидамли бўлган золотистый стафиллокок (MRSA) ҳам қора седана ёғи олдида ожиз экани аниқланди. Дори ва антибиотиклар унчалик таъсир қилмайдиган бу бактерия қора седана ёғи ёрдамида йўқ қилинса бўлар экан.(манба)

8. Репродуктив саломатликни таъминлайди

Тадқиқотлардан бирида бир гуруҳ бепушт эркаклар икки ой давомида кунига икки маҳал 2.5 мл қора седана ёғи истеъмол қилишган. Иккинчи бепушт эркаклар гуруҳига эса седана ёғи ўрнига икки ой давомида кунига икки маҳал 2.5 мл суюқ параффин ичирилган.

Натижада қора седана ёғи истеъмол қилган эркаклар уруғи сони ва сифати яхшиланган, уруғлар тезлиги ва ҳажми ҳам ошган. Седана ёғи истеъмол қилмаган гуруҳда эса бундай ўзгаришлар кузатилмаган.(манба)

2000-2014 йиллар орасида олиб борилган тадқиқотларга кўра қора седана ёғи эркак уруғи параметрлари ва сифатини оширади, жинсий гормонлар ва репродуктив органлар саломатлигини яхшилайди.(манба)

9. Холестеринни тартибга солади 

2017 йилда чоп этилган тадқиқот натижасига кўра қора седана ёғи нафақат анти-диабетик ҳусусиятларга эга, балки ёмон LDL холестеринни тушириб, яхши HDL холестеринни оширади. Бундай натижа диабет билан касалланган ҳайвонларга олти ҳафта давомида кичик дозаларда қора седана ёғи берилгандан кейин кўрилади.(манба)

Бошқа тадқиқотда эса бир гуруҳ инсонлар кунига 100 мг седана ёғини икки маҳал, иккинчи гуруҳ кунига 200 мг седана ёғини икки маҳал истеъмол қилишади, учинчи гуруҳ эса седана ёғи истеъмол қилмайди.  Саккиз ҳафтадан сўнг седана ёғи истеъмол қилган гуруҳларда қон босими тушади ва холестерин миқдори ҳам сезиларли даражада тушгани аниқланади.(манба)

Демак, қора седана ёғи холестерин миқдорини камайтиришга, қондаги шакар миқдорини камайтиришга ва қон босимини туширишга ёрдам бериши мумкин экан.

Барча манба линклари мақола ичида келтирилди.

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *