ОРГАНИЗМНИ ва МИЯНИ ЗАРАРЛИ ОҒИР МЕТАЛЛАРДАН ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ

Share

Организм ва мияни зарарли ва токсик оғир металлардан тозалашнинг бир неча усуллари мавжуд. Организмни оғир металлардан тозалашдан аввал тишларда кумуш рангли симобли пломбалар йўқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш муҳим. Бундай пломбалар биологик тиш шифокори ёрдамида ҳавфсиз муҳитда олиб ташланиши керак. Симобли амалгам пломбалар олиб ташлангач,  организмни оғир металлардан тозалашни бошласа бўлади.

Оғир металлар организмга қандай кириб қолади?

Инсон учун зарарли бўлган оғир металлар сони 23тани ташкил этади. Улардан энг зарарлилари ва энг кўп учрайдиганлари бу қўрғошин, симоб, алюминий, мишёз (мышьяк) кабилардир. Оғир металлар организмга турли йўллар орқали кириши мумкин. Оғир металлар йиллар давомида йиғилиб, органларда ва мияда тўпланади.

Оғир металларнинг организмга қандай йўллар билан кириши мумкинлигига айрим мисоллар:

  • Инсон симобли амалгам (кумуш рангли) пломбаларини қўйдирганида унинг организмида симоб метали йиғилиши кузатилади. Амалгам таркиби 50% симобдан иборат. Симоб билан заҳарланиш хотира муаммолари, тремор, нафас олишда қийналиш, доимий кўнгил айнаши, оғизда доимий метал таъми, милклар яллиғланиши, юришда қийналиш, кўриш муаммолари кабиларга олиб келиши мумкин.
  • Эски уйлар бўёқлари ёки эски сув трубалари таркибида катта миқдорда қўрғошин ишлатилган бўлса, инсон шу бўёқлардан чиқувчи чанг ёки таркибида қўрғошин ишлатилган трубалардан оқиб келувчи сувлар орқали қўрғошиндан заҳарланиши мумкин. Болаларда қўрғошин билан заҳарланишнинг илк белгилари: инжиқлик, қорин оғриғи, кўнгил айнаши, ич қотиши. Катталарда қўрғошин билан заҳарланишнинг белгилари: бош оғриғи, кўнгил айнаши, хотира муаммолари, мускуллар заифлиги кабилар ҳисобланади.
  • Оқартирилган унларда катта миқдорда кадмий металли аниқланган. Оқ ун кўп истеъмол қилиш баданда кадмий металлининг қўпайишига олиб келади.
  • Алюминий организмга алюминий таркибли қозонлар, алюминий фольгалар ва баъзи вакциналар орқали кириб йиғилиши мумкин. Алюминий мияда катта миқдорда йиғилса инсонда аутизм, Альцгеймер касаллиги кабилар ривожланиши аниқланган.

Оғир металлар билан заҳарланиш инсон саломатлигига қандай таъсир қилади?

Оғир металлар инсонда қуйидаги ҳолатларни келтириб чиқариши аниқланган:

  • Доимий чарчоқ ҳисси;
  • Автоиммун касалликлар;
  • Неврологик муаммолар;
  • Депрессия;
  • Асабийлик;
  • Кайфият жуда тез ўзгариши – биполяр муаммолар;
  • Дементия (ақли сустлик);
  • Уйқусизлик;
  • Юрак касалликлари.

Америка Кардиология Коллежи журналида чоп этилган илмий тадқиқотда кўрсатилишича, одатда юрак етишмовчилиги муаммолари мавжуд инсонлар организмида оғир металлар ҳажми ниҳоятда юқори бўлар экан. Юрак ҳасталиклари нисбатан енгил стадияда бўлган инсонлар организмида эса оғир металлар концентрацияси сезиларли кам экани ҳам аниқланган. Тадқиқот натижаларига кўра юрак етишмовчилигидан азият чекувчи беморлар юрак тўқималарида Симоб (Mercury) концентрацияси нормал кўрсаткичдан 22000 баравар, Сурма (Antimony) миқдори эса 12000 баравар кўплиги аниқланган.

Организмни оғир металлардан тозалаш усуллари

Организм ва мияни зарарли оғир металлардан тозалашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:

1. Сауна

Сауна қон ва лимфа айланишини тезлатади ва оғир металларни лимфа орқали ва тери орқали чиқаришга ёрдам беради. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, сауна оғир металларни буйраклар орқали эмас тери орқали чиқариб юборади.

Сауна терапияси пайтида организмни электролит ва минераллар билан бойитиб туриш лозим. Бунга сабаб кўп минераллар оғир металлар билан бирга тер орқали чиқиб ювилиб кетади. Минералларни рафинадланмаган денгиз тузи, мумиёнинг кучсиз эритмаси, газсиз минерал сув, булоқ суви, ёки маҳсус минерал томчилари орқали олиш мумкин.

Сауна терапияси Энди Катлер терапияси (Andy Cutler Chelation Protocol) билан бирга амалга оширилганда оғир металлардан тозаланиш яна ҳам самарали бўлади.

2. Кофели клизма терапияси

1970 йилларгача жуда кенг қўлланилган жигар ва организм тозалашнинг энг самарали усулларидан бири бу кофели клизма ҳисобланган. Нимага айнан кофели клизма? Кофедаги табиий моддалар жигарни яна ҳам кўп Глютатион ишлаб чиқаришга ундайди. Бу модда эса токсинларга боғланиб токсинларни кофе билан бирга ташқарига чиқариб юборади. Бунда кафеинга боғлиқлик юзага келмайди. Кофели клизма қилиш учун эрувчан ёки кафеинсиз кофе тўғри келмайди. Кофе табиий ва дориларсиз ўстирилган бўлиши муҳим.

Кофели клизма организмнинг ифлосланиш даражасини 600%га камайтиради, баданни оғир металлардан тозалайди, ичакларни тозалаб соғломлаштиради, энергияни оширади, асабийликни камайтиради, кайфиятни яхшилайди, депрессияни камайтиради, паразитлардан ҳалос бўлишга ёрдам беради, жигарни тозалайди ва соғломлаштиради, хроник муаммоларни камайтиради, ҳазмни яхшилайди, саратон касалликларида бемор ҳолатини анча яхшилайди. Кофе ичилганида бундай тозаланиш фойдалари кузатилмайди.

Кофели клизмани (ва ҳар қандай бошқа клизмаларни ҳам) қоидаларга амал қилиб тўғри амалга ошириш муҳим.

3. Витамин С терапияси

Витамин С билан тозаланиш усулини 1980 йилларда Доктор Рассел Жафи (Dr.Russel Jaffe, MD, PhD) ишлаб чиққан.

Витамин С организмдан симоб ва қўрғошин каби зарарли оғир металларни чиқариб ташлай олади.

Бунинг учун ич суюқ келиб ич кетгунча етарли миқдорда буферланган витамин С (buffered l-ascorbate) истеъмол қилинади.

Витамин С миқдори инсоннинг соғлиғига қараб белгиланади.

Соғлом инсон 1/2 чой қошиқ, саломатлиги ўртача инсон 1 чой қошиқ, саломатлиги ёмон инсон 2 чой қошиқ буферланган витамин С ни ич кетиб ичакдаги қолдиқлар бутунлай чиқиб кетгунча тонгда ҳар 15 дақиқа 30-60 мл сув билан бирга истеъмол қилади. 3-4 соат ичида ич кетиб бутунлай тозаланмаса, терапия тўхтатилади ва кейинги кун витамин С миқдори кўпайтирилиб терапия яна давом эттирилади. Терапияни бошлашдан олдин бу терапия сизга тўғри келиш-келмаслиги ҳақида шифокорингиз билан маслаҳатлашиб кўринг.

4. Йод терапияси

Йод терапияси ёрдамида организмдан Симоб, Қўрғошин, Алюминий, ортиқча Фтор ва Кадмийни чиқариб ташлаш мумкин.

5. Минераллар

Магний минерали ҳужайраларни алюмин, симоб, қўрғошин, кадмий, бериллий ва никел зарарларидан ҳимоя қилади.

Кальций ва Цинк кадмийни организмдан чиқаришга ёрдам беради

Олтингугурт симоб ва мисдан тозаланишга ёрдам беради.

Селен ва цинк симобдан тозаланишга ёрдам беради.

6. Сабзавотлардаги эримайдиган толалар (клетчатка, лигнин)

Бир нечта тадқиқотлар натижаларига кўра эримайдиган толалар бадандан симобни чиқаришга ёрдам беради.

7. DMSA (Dimercaptosuccinic acid, Димеркаптоянтарная кислота)

DMSA организмдан симобни ва қўрғошинни самарали равишда чиқаради, аммо миядаги симобни чиқармайди. DMSA’ни истеъмол қилиш қатъий доза ва қатъий белгиланган вақтда амалга оширилиши муҳим. Тўғри амал қилинса, Энди Катлернинг хелат терапияси протоколи (Andy Cutler Chelation Protocol) DMSA ва ALA ёрдамида организм ва мияни оғир металлардан тозалашнинг ҳозирги кунгача маълум бўлган энг самарали ва ҳавфсиз усули ҳисобланади.

8. ALA (Alpha Lipoic Acid, Альфа-липоевая кислота, Alfa Lipo kislotasi)

ALA организм ва миядан оғир металларни самарали равишда чиқаради. ALA’ни истеъмол қилиш қатъий доза ва қатъий белгиланган вақтда амалга оширилиши муҳим. Тўғри амал қилинса, Энди Катлернинг хелат терапияси протоколи (Andy Cutler Chelation Protocol) DMSA ва ALA ёрдамида организм ва мияни оғир металлардан тозалашнинг ҳозирги кунгача маълум бўлган энг самарали ва ҳавфсиз усули ҳисобланади.

9. Зеолит

Зеолит одатда организмдан оғир металларни чиқаришда фойдаланилади, аммо зеолит ҳақида қарама-қарши фикрлар мавжуд.

Баъзи экспертлар фикрларига кўра зеолит фақат ичаклардаги баъзи оғир металларни чиқаришга ёрдам бериши мумкин. Баъзи фикрларга кўра эса зеолит алюмин билан боғланмайди ва уни организмдан чиқармайди. Бунинг устига зеолит таркибида қўрғошин каби оғир металлар мавжуд бўлиши мумкин деган фикрлар ҳам бор. Шу каби қарама-қарши фикрлар туфайли бу усул самарали эканлиги аниқ эмас.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *