НУРЛАНИШ – РАДИАЦИЯ ЗАРАРЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИШ

Share

Ҳозирги пайтда нурланиш (радиация) муаммоси глобал миқёсда энг жиддий муаммолардан бири ҳисобланади. Фукушима воқеаси туфайли тарқалган радиация масштабига қараб хулоса қилганда, дунёдаги ҳар бир инсон ўзини ва келажак авлодини ионлаштирувчи радиация зарарларидан ҳимоя қилиши муҳим бўлиб қолди.

Қуйидаги маълумотлар “Хроник Касалликларни Ортомолекуляр даволаш: 65та Экспертнинг Терапевтик Озиқланиш Тўғрисидаги Хулосалари” китобидан олинди.

радиациядан ҳимояланиш radiatsiyadan himoyalanish

ИОНЛАШТИРУВЧИ РАДИАЦИЯ (НУРЛАНИШ) НИМА?

Радиация тирик тўқималарни эркин радикалларни ҳосил қилиш, яъни электронларни молекулалардан чиқариш ҳисобига ишдан чиқаради. Электронни атом ёки молекуладан чиқариш электронни ионга айлантиради. Ионлаштирувчи радиация термини шу ердан келиб чиққан. Рентген, гамма нурлари, альфа ва бета радиацияларининг барчаси ионлаштирувчи радиация турлари ҳисобланади.

Ионлаштирувчи радиация энг кўп таъсир кўрсатадиган модда бу сувдир. Сув эса инсон организмида катта миқдорда мавжуд. Шу сабабли ортиқча радиациялардан организмни ҳимоя қилиш муҳим. Афсуски, Фукушима воқеаси ва бошқа шунга ўхшаш воқеалар радиациядан ҳимояда бўлишни ниҳоятда қийинлаштиради.

АНТИОКСИДАНТ НИМА?

Антиоксидантлар радиация туфайли пайдо бўлган ҳавфли радикалларни организмдан йўқ қилади. Антиоксидантлар молекулалардан чиқарилган электронларнинг ўрнини эгаллаш ҳисобига радиация зарарини камайтиради. Витамин С ана шундай кучли антиоксидантлардан биридир.

ВИТАМИН С ВА РАДИАЦИЯ

Нурланиш зарарларидан ҳимояда бўлиш учун катта дозаларда витамин С истеъмол қилиш керак бўлади. Витамин С ичаклар орқали сўрилиб, организмда антиоксидантлик вазифасини бажаради, сўнг эса пешоб орқали чиқиб кетади. Витамин С радиоактив оғир металларга боғланиб, уларни пешоб орқали чиқариб ташлайди.

Нурланишга қарши антиоксидант муолажаси сифатида 3000 мг витамин С ни кунига тўрт маҳал (умумий 12000 мг) истеъмол қилишни мисол қилса бўлади. Бундан ҳам юқори дозалар Доктор Атсуо Йанагисава томонидан қўлланилган.

Витамин С нинг радиация зарарларидан ҳимоя қилиши бир нечта илмий тадқиқотларда ўрганилиб исботланган.

РАДИАЦИЯ ТУРЛАРИ ВА ЕЧИМЛАР

Ҳар бир радионуклид ўзига ҳос ҳар-хил ҳавф-хатарни ташийди, шунинг учун ҳам улардан ҳимояда бўлиш усулларини ҳар бири учун алоҳида кўриб чиқамиз.

Радиоактив Йод-131 (Radioactive Iodine-131)

Тироид (бўқоқ) безининг радиоактив йодни ютишини минималлаштириш ва организмни ҳимоя қилиш учун оддий йод истеъмол қилинса бўлади. Бироқ бунда йод радиация таъсиридан олдин ёки радиация таъсирига учраган вақтнинг илк 12 соати ичида истеъмол қилиниши керак. Йоднинг турли кўринишларидан, масалан Калий йодид (Potassium Iodide) дан фойдаланса бўлади.

Радиоактив йод 8 кун ичида ўз радиоактив ҳусусиятларини йўқотади.

Уран (Uranium)

Уран минг йиллар ичида ўз радиоактив ҳусусиятларини йўқотиши мумкин, аммо шунда ҳам жуда токсик (зарарли) металлигича қолади.

Уран зарарларини камайтириш учун оддий ош содаси (sodium bicarbonate) дан фойдаланса бўлади. Ош содаси (натрий бикарбонат) тери орқали ҳам организмга сингади, шу сабабли уни ванна олганда сувга солиб, шу сувда 15-20 дақиқа ётса бўлади.

Натрий бикарбонат уран зарарларини камайтириб, уни буйраклар орқали фильтрлаб чиқариб юборади.

Эслатма: 25 кг гача бўлган болалар учун “Организмни тозаловчи ва тинчлантирувчи ванна” аралашмаси: 1/2 стакан магний сульфат, 1/4 стакан ош содаси, 1 ош қоший бура кукуни (borax). Аралашма илиқ ванна сувига солинади ва 15-30 дақиқа шу сувда ўтирилади. Ваннага совун ва кўпиклар қўшилмайди (табиий бўлса, бироз қўшиш мумкин). Ваннадан сўнг тери чайилади, ваннадан сўнг эса 1/2 – 1 стакан атрофида сув ичилади.   

Цезий-137 (Cesium-137)

Цезий 30 йил ичида ўз радиоактив ҳусусиятларини йўқотади, аммо шунда ҳам токсик (зарарли) металлигича қолади.

Цезий зарарларини йўқ қилиш осон эмас. Зарарни қисман камайтириш учун АҚШ ҳукумати Берлинская лазурь (Fe7(CN)18)дан фойдаланади, аммо бу модда цианидни ўз ичига олади. Цианид эса кучли заҳар ҳисобланади.

Плутоний (Plutonium)

Атом станцияларида уран қўлланганда уран плутонийга айланади. Плутоний жуда ҳам ҳавфли моддадир. Плутонийнинг 1 грамм миқдори 10 миллион одамни ўлдира олади.

Плутоний ўзидан альфа зарраларни тарқатади. Бу альфа зарралар нафас йўллари орқали одам ичига киради ва ўпка ҳужайраларини нобуд қилади. Бу эса ўпка касалликлари ва саратонни келтириб чиқаради. Зарралар ўпка орқали қонга ўтади ва бошқа органларга ҳам таъсир кўрсатади.

Нафас олинган плутоний озиқ овқатлар билан истеъмол қилинган плутонийдан ҳавфлироқ, сабаби ичаклар плутонийни шимиши осон бўлмайди ва уни катта ҳожат орқали ташқарига чиқаради.

Плутоний зарарларидан ҳимояланиш учун йод ва натрий бикарбонат ёрдам бермайди. Ҳозирда битта ечим – бу DTPA (diethylenetriaminepentaacetate acid) моддасини малакали шифокор назоратида қўллашдир. DTPA бу EDTA (ethylenediaminetetraacetic acid) нинг бир кўринишидир.

РАДИОАКТИВ НУРЛАНИШ ЗАРАРЛАРИДАН ҲИМОЯЛАНИШ УСУЛЛАРИ

Радиациядан ҳимоялани учун қуйидагилардан фойдаланса бўлади:

  1. Антиоксидант витаминлар: витамин С, витамин Е, Альфа-липоик кислота
  2. Глутатион – энг муҳим антиоксидант
  3. Фосфатидилхолин (лецитин)

РАДИАЦИЯДАН ҲИМОЯЛАНИШ УЧУН АНТИОКСИДАНТЛАР ВА ВИТАМИНЛАР

№1 Тавсиянома

Агар атроф-муҳитнинг радиоактивлик даражаси одатдагидан 2 баравар юқори бўлиб кетса, унда бола кўриш ёшидаги аёл-қизлар қуйидаги антиоксидантларни истеъмол қилишлари керак:

  • Витамин С (Vitamin C): 1000-2000 мг(mg) дан кунига 3-4 маҳал ЁКИ липосомал витамин С (liposomal vitamin C): 1000 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Альфа-липоик кислота (Alpha-lipoic acid): 100-200 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Селен (Selenium): 50-200 мкг (mcg)дан кунига 2 маҳал;
  • Витамин Е (Vitamin E): 100-200 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Бошқа керакли витамин ва минераллар. (Essential Vitamins & Minerals)

№2 Тавсиянома

Агар атроф-муҳитнинг радиоактивлик даражаси одатдагидан 5 баравар юқори бўлиб кетса, унда барча ёшдаги инсонлар қуйидаги антиоксидантларни истеъмол қилишлари керак:

  • Витамин С (Vitamin C): 2000-3000 мг(mg) дан кунига 3-4 маҳал ЁКИ липосомал витамин С (liposomal vitamin C): 1000 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Альфа-липоик кислота (Alpha-lipoic acid): 300 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Селен (Selenium): 200 мкг (mcg)дан кунига 2 маҳал;
  • Витамин Е (Vitamin E): 200 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Бошқа керакли витамин ва минераллар. (Essential Vitamins & Minerals)

№3 Тавсиянома

Қуйидаги тавсиялар радиация тарқалган жойларда ёки Фукушима атом станцияси атрофида ишлайдиган инсонларга тегишлидир.  Бундай инсонлар ишдан олдин ва ишдан кейин вена орқали Витамин С олишлари ва оғиз ёрдамида бошқа антиоксидантлар истеъмол қилишлари керак бўлади.

  • Вена орқали Витамин С (IV – Intravenous Vitamin C): 25000 мг (Myer протоколи бўйича; яъни магний, кальций, В-витамин комплекси аралашмаси билан бирга);
  • Липосомал Витамин С (liposomal vitamin C): 2000 мг дан кунига 3 маҳал;
  • Альфа-липоик кислота (Alpha-lipoic acid): 300 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Селен (Selenium): 200 мкг (mcg)дан кунига 2 маҳал;
  • Витамин Е (Vitamin E): 200 мг дан кунига 2 маҳал;
  • Бошқа керакли витамин ва минераллар. (Essential Vitamins & Minerals)

Бошқа муҳим умумий озуқавий қўшимчалар: 

  • Глутатион (Gluthatione). Глутатионнинг ёғли аралашмаси терига суртилади (тери орқали шимилади). Глутатион организмдаги энг муҳим антиоксидантдир.
  • Лецитин (Lecithin). Ҳар куни 1 ош қошиқ, овқат билан бирга истеъмол қилинади.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *