МУАЛЛИФ

 

Исмим Ферузабегим.

Ушбу сайтни яратишдан мақсадим оила-аъзоларим, яқинларим ва миллатдошларим билан фойдали маълумотларни бўлишиш, соғлом озиқланиш ва умумий соғлом яшаш тарзини ҳаётимизга сингдириш ва миллатимизнинг тўғри озиқланиш бўйича билимининг ошишига ҳисса қўшишдир.

Маълумот манбалари сифатида ўзим ишончли деб билган натуропат докторлар, табиий ёндошувли шифокорлар, тўғри озиқланиш бўйича мутахассислар, гиёҳлар бўйича мутахассислар, психологлар ва бошқа шу каби соҳа вакилларининг тавсияларидан фойдаланаман.

UzShifo.Info сайтига 2016 йилнинг Май ойида асос солинди.

Сайтни мукаммаллаштириш ёки сайтга тегишли талаб, истак ва таклифларингиз бўлса қуйида изоҳ қолдиришингиз мумкин.

Сайтга хуш келибсиз!

*Ҳуқуқий маълумотлар

  • Ушбу сайтдаги маълумотлар информацион ва танишув материаллари ҳисобланиб, ҳеч қайси касалликни тўғридан-тўғри даволаш ёки диагностика қилиш учун мўлжалланмаган ва малакали шифокор назорати ўрнини босмайди.
  • Сайт маълумотлари билан бўлишишда сайт манбаси кўрсатилиши шарт. Муаллифлик ҳуқуқлари амалдаги қонунчилик билан ҳимояланган.
  • Сайт маълумотларидан коммерция мақсадида кўчириб фойдаланиш ёки мақолаларни бошқа веб-сайтга кўчириб олиш тақиқланади. Саволларингиз бўлса, администратор билан боғланишингиз мумкин.
  • Сайтдаги баъзи линклар ҳамкорлик линклари ҳисобланади, аммо ушбу сайт муаллифи линклардаги маҳсулотларни сотмайди ва уларга тўғридан-тўғри алоқаси йўқ.
  • UzShifo.Info сайти Amazon Services LLC Associates Program дастурида иштирок этади. Бу дегани, сайтда тавсия қилинган линклардан маҳсулот ҳарид қилсангиз, сайтга кичик компенсация тўланади. Бу компенсация сайт ҳаражатларини қоплашга ёрдам беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *