Бўқоқ нима? Қалқонсимон Без Касалликлари Турлари ва Белгилари

Share

Қалқонсимон бези кичкина капалак шаклидаги орган бўлиб бўйин соҳасида жойлашган. Қалқонсимон без тана метаболизмини тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаради.

Қалқонсимон без касалликлари турлари

Агар қалқонсимон без жуда кўп гормон ишлаб чиқарса, бу ҳолат гипертироидизм (hyperthyroidism) деб аталади. Агар етарли гормон ишлаб чиқармаса, хипотироидизм (hypothyroidism) дейилади.

Қалқонсимон бези касалликларининг 4 та энг кенг тарқалган тури бор. Булар Хашимото тироидити, Грейвс касаллиги, Бўқоқ ва қалқонсимон без тугунларидир.

Гипертироидизм

Қалқонсимон без нормадан ортиқ гормон ишлаб чиқара бошласа бу ҳолат Гипертироидизм деб аталади. Гормонларнинг ҳаддан ортиқ кўп ишлаб чиқарилишига Грейвс касаллиги ёки қалқонсимон без тугунлари асосий сабаблардан бири ҳисобланади.

Гипертироидизмнинг айрим белгилари қуйидагилардир:

  • доимий безовталик
  • асабийлик
  • юрак тез уриши
  • кўп терлаш
  • қалтираш
  • уйқу муаммолари
  • соч ва тирноқлар мўртлашуви
  • мушаклар заифлиги
  • озиб кетиш
  • кўп овқат ейиш (иштаҳа кучайиши)
  • бўртиб чиққан кўзлар (Грейвс касаллигида)

Хипотироидизм  

Қалқонсимон без етарли гормон ишлаб чиқармаса бу ҳолат хипотироидизм деб аталади. Етарли гормон ишлаб чиқарилмаслигининг энг кенг тарқалган сабабларидан бири бу Хашимото тироидити билан касалланиш ҳисобланади.

Хашимото тироидити 

Хашимото тироидити хипотироидизм келиб чиқишининг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири ҳисобланади. Хашимото тироидити касаллигида иммунитет тизими қалқонсимон безга ҳужум қилади, натижада қалқонсимон без аста секин ишдан чиқа бошлайди. Натижада қалқонсимон без етарли гормон ишлаб чиқара олмайди.

Хашимото тироидити касаллигининг бошланишида одам ўзини нормал ҳис қилади ва касаллик белгилари яққол кўзга кўринмайди. Бу жараён йиллар давомида давом этиши мумкин.

Аҳвол оғирлашганда касалликнинг қуйидаги белгилари кузатилиши мумкин:

  • Тез чарчаш
  • Депрессия
  • Ич қотиши
  • Вазн бироз ортиши
  • Тери қуруклашиши
  • Соч тўкилиши
  • Ҳайз циклининг бузилиши
  • Доим совуқ ейиш
  • Бўқоқ, яъни қалқонсимон безнинг катталашиши

Грейвс касаллиги

Грейвс касаллиги аутоиммун касаллик бўлиб, бунда иммунитет тизими қалқонсимон безга адашиб ҳужум қилади. Бу эса қалқонсимон безнинг метаболизмни тартибга келтириш учун ҳаддан ортиқ кўп гормон ишлаб чиқаришига сабаб бўлади.

Грейвс касаллиги белгилари:

  • доимий безовталик
  • асабийлик
  • юрак тез ёки тартибсиз уриши
  • кўп терлаш
  • қўл қалтираши
  • уйқу муаммолари
  • ҳайз циклининг бузилиши
  • мушаклар заифлиги
  • кўзларнинг бўртиб чиқиши
  • Бўқоқ, яъни қалқонсимон безнинг катталашиши
  • Диарея ёки тез-тез катта ҳожат қилиш

Бўқоқ

Бўқоқ деганда қалқонсимон безнинг катталашиши тушинилади.

Қалқонсимон безнинг катталашишининг энг асосий сабаби бу организмда йод танқислигидир.

Бўқоқ белгилари:

  • Қалқонсимон безнинг катталашиши
  • Нафас олишга қийналиш
  • Йўталиш ёки хириллаш
  • Овознинг дағаллашуви

Қалқонсимон без тугунлари

Қалқонсимон без тугунлари деб қалқонсимон безда ҳосил бўладиган тугунларга айтилади. Тугунлар кичкина ёки катта бўлиши мумкин. Бундай тугунлар пайдо бўлишига асосан йод етишмаслиги ва Хашимото тироидити сабаб бўлади. Кам ҳолларда бу тугунлар саратон касаллигидан далолат бериши мумкин.

Қалқонсимон без тугунлари гипертироидизм ёки хипотироидизмни келтириб чиқариши мумкин.

1 1 vote
Article Rating
Facebooktwitterlinkedinrssyoutube

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail
Subscribe
Notify of
guest
0 Comments
Inline Feedbacks
View all comments