АСАБИЙЛИК ВА НЕВРОЗГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ДОРИЛАР ВА МУОЛАЖАЛАР (Dr.Josh Axe маслаҳатлари)

Share

Руҳий безовталик, асабийлик ва невроз каби руҳий ва психологик муаммолар барча ёшдаги инсонларда учраши мумкин. Асабийлик (болаларда эса доимий инжиқлик) узоқ муддатли стресс ёки саломатлик муаммолари натижасида юзага келади. Асабийлик ёки доимий руҳий муаммолар эса ўз навбатида бошқа соғлиқ муаммоларига сабаб бўлади.

ДОИМИЙ АСАБИЙЛИК, ИНЖИҚЛИК, ТУШКУНЛИК ВА РУҲИЙ БЕЗОВТАЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ АСОСИЙ САБАБЛАР

Асабийликни келтириб чиқарувчи асосий омиллар:

  • Қаттиқ стресс
  • Ҳаётдаги травматик ҳодисалар
  • Организмда Магний танқислиги
  • Тироид бези (бўқоқ) муаммолари
  • Серотониннинг яхши ишлаб чиқарилмаслиги
  • Спиртли ичимликлар
  • Кафеин ва шакар
  • Гормонал мувозанатсизлик
  • Болаликда рўй берган стресс
  • Болаликда уятчанг бўлиш
  • Руҳий безовталикнинг гендан ўтиши (ҳомиладор аёлларни асабийлаштирманг!)
  • Иқтисодий муаммолар

Тадқиқотларда кўрсатишича, аёлларда асабийлик ва руҳий безовталик эркакларга нисбатан кўпроқ учрар экан.

АСАБИЙЛИК ВА РУҲИЙ ТУШКУНЛИКЛИКНИ КЕТКАЗУВЧИ ДИЕТА 

1. СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ

Соғлом овқатланиш руҳий безовталикни кетказишда энг асосий муҳим шарт ҳисобланади.

Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилинг:

  • Ёввойи муҳитда тутилган Балиқ
  • Яйловда боқилган Мол Гўшти
  • Органик боқилган Товуқ
  • Тухум
  • Қатиқ ва кефир
  • Яшил кўкатлар
  • Сабзавотлар (сельдерей, брокколи, қизил лавлаги)
  • Мевалар (банан, анжир)
  • Денгиз сабзавотлари
  • Фойдали ёғлар (авокадо, кокос ёғи, заётун ёғи)
  • Дуккаклилар (ловия, нўхот ва б.)
  • Ёнғоқлар (грек ёнғоғи, бодом, ҳинд ёнғоғи)
  • Уруғлар (зиғир уруғи, чиа уруғи, қовоқ уруғи)
  • Рафинадланмаган Донлар (киноа, арпа)

2. ШАКАР, РАФИНАДЛАНГАН УГЛЕВОДЛАР ВА ОҚАРТИРИЛГАН УНДАН ВОЗ КЕЧИШ

Тадқиқотларга кўра, юқори гликемик индексга эга бўлган маҳсулотлар депрессия ва руҳий муаммоларга олиб келади. Шакар ва рафинадланган углеводлар жиззакилик, асабийлик, доимий чарчоқ, болаларда эса ҳаддан ортиқ инжиқликка сабаб бўлади. Булардан ташқари рафинадланган маҳсулотлар организмда яллиғланишларни юзага келтиради, мия структурасини ўзгартиради ва нейротрансмиттерлар фаолиятини издан чиқаради.

Қуйидаги маҳсулотларни истеъмол қилманг: рафинадланган шакар, қанд, шакар қўшилган маҳсулотлар, пишириқлар, печенье, ширинлаштирилган ичимликлар, фаст фуд, сифатсиз ёки иссиқликка чидамсиз ёғларда қовурилган овқатлар, қайта ишланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска), рафинадланган донлар, рафинадланган ундан тайёрланган нонлар.

3. КАФЕИННИ ЧЕКЛАШ ВА СПИРТЛИ ИЧИМЛИКЛАРДАН ВОЗ КЕЧИШ

Кафеинни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш кайфиятсизлик ва жиззакиликка сабаб бўлади.

Кофе ёки қора чойни кунига бир стакандан ортиқ истеъмол қилманг.

АСАБИЙЛИК ВА РУҲИЙ САЛОМАТЛИК УЧУН ЭНГ САМАРАЛИ ТАБИИЙ ДОРИЛАР

1. АШВАГАНДА (Ashwagandha)

Ашваганда адаптаген гиёҳ бўлиб, организмни стресслардан ҳимоя қилади.

Ашваганда мияни дегенерациядан ҳимоя қилади ва диққатни яхши жамлашга, чарчоқларни кетказишга ва асабийликни кетказишга жуда яхши ёрдам беради.

2. КАВА ИЛДИЗИ (Kava root)

Кава илдизи кайфиятни яхшилайди ва асабийликни кетказади.

Кава илдизини бошқа дорилар ёки антидепрессантлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас.

3. 5-HTP (5-hydroxytryptophan) 

5-HTP (5-окситриптофан) триптофан амино кислотасидан синтез қилиб олинадиган моддадир.

Бу модда уйқуни ва кайфиятни яхшилайди, серотонинни оширади ва инсонни тинчлантиради. 

5-HTPни бошқа фармацевтик дорилар ёки антидепрессантлар билан бирга қабул қилиш тавсия қилинмайди.

4. GABA (Gamma aminobutyric acid)

GABA (Гамма аминобутирик кислота) асаб тизимини тинчлантиришга ва мускулларнинг дам олишига масъул моддадир.

GABA асабийликни кетказади, менструал оғриқларни тузатади, қон босимини меъёрга келтиради, диққатни жамлашга ёрдам беради, ёғларни эритади ва оғриқларни камайтиради.

GABAни ўзини истеъмол қилишингиз ёки GABA ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишингиз мумкин.

Қуйидаги маҳсулотлар мияда GABA миқдорини табиий ҳолда оширади:

  • Валериана илдизи
  • Улун чойи
  • Хуммус
  • Черри помидорлари
  • Зайтун ёғи
  • Кефир (уй кефири табиий ҳолда GABAга бой)
  • Креветкалар (табиий ҳолда GABAга бой)
  • Жигарранг гуруч

5. МАГНИЙ (Magnesium)

Магний организмда жуда ҳам муҳим модда ҳисобланади ва магний танқислиги жуда кўп соғлиқ муаммоларига олиб келади.

Магнийга бой маҳсулотлар ёки магнийнинг биологик актив турини истеъмол қилиш асаб тизимини яхшигина тинчлантиради. Магний GABA функцияси учун ҳам муҳимдир.

Morley Robbins айтганидек, магний инсон учун ҳаво ва сув каби муҳимдир. Магнийсиз кальций ҳам ўзлашмайди.

Магнийга энг бой озиқ-овқатлар:

  • Денгиз карами
  • Қовоқ уруғи
  • Какао ёки аччиқ шоколад
  • Ёнғоқ ва уруғлар
  • Бутун донлар: гречка, киноа, сули (овсянка), ёввойи гуруч, тариқ.

Магнийнинг қуйидаги кўринишларини ишлатса бўлади:

Магнийнинг қуйидаги кўринишлари тавсия қилинмайди (магнийнинг бу турлари зарар қилиши мумкин):

  • Magnesium Citrate
  • Magnesium Aspartate
  • Magnesium Stearate

Организмда магний яхши ўзлашиши учун қуйидаги моддалар ҳам истеъмол қилиш зарурдир:

  • В гуруҳ витаминлари (ари чангида кўп)
  • Бикарбонат
  • Борон (черносливда кўп)

6. ВИТАМИН В комплекси

Витамин В гуруҳи кайфиятни яхшилайди ва стрессларни камайтиради. Витамин В комплекси организмда Магнийнинг ўзлашиши учун ҳам муҳимдир.

Витамин В танқислиги одамда асабийлик, депрессия, кайфиятнинг доим паст-баланд бўлиши, доимий чарчоқ, диққат жамлолмаслик ва мускулларда оғриқларга олиб келади.

Организмни бутун витамин В комплексига бойитиш учун ҳар куни 1/2 чой қошиқ ари чанги ва ҳафтада бир марта 100-150 грамм жигар ейиш кифоядир. Жигар организмни В12 витамини ва ари чанги В1, В2, В3, В5, В6 билан таъминлайди.

ТИНЧЛАНТИРУВЧИ ЭФИР ЁҒЛАРИ

1. ЛАВАНДА ЭФИР ЁҒИ

Лаванда эфир ёғи тинчлантирувчи ҳусусиятга эга бўлиб, ёш болалар учун ҳам ҳавфсиз эфир ёғи ҳисобланади.

Лаванда ёғини бўйин орқасига, билакнинг ички томонига ва пешонанинг икки ёнига суртса бўлади. Лаванда ёғини ҳидлаш ҳам яхши натижалар беради.

Асосийси, қалбаки эфир ёғларидан эҳтиёт бўлинг.

Лаванда гулларини дамлаб ичиш ҳам яхши натижалар беради.

2. РИМ МОЙЧЕЧАГИ ЭФИР ЁҒИ

Рим мойчечаги эфир ёғи асабларни тинчлантради ва асабийликни кетказади. Ушбу ёғ ёш болалар учун ҳам ҳавфсиз эфир ёғи ҳисобланади.

Рим мойчечаги эфир ёғини бўйин орқасига, билакнинг ички томонига, кўкракка ва пешонанинг икки ёнига суртса бўлади. Рим мойчечаги эфир ёғини ҳидлаш ҳам яхши натижалар беради.

Асосийси, қалбаки эфир ёғларидан эҳтиёт бўлинг.

Рим мойчечагини дамлаб ичиш ҳам яхши натижалар беради.

АСАБИЙЛИК ВА РУҲИЙ БЕЗОВТАЛИКНИ КЕТКАЗУВЧИ ҲАЁТ ТАРЗИ

1. МУНТАЗАМ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Мунтазам жисмоний тарбия уйқу сифатини яхшилайди, организмдаги яллиғланишларни камайтиради, энергияни кўпайтиради ва стрессларни камайтиради.

Югуриш, тоза ҳавода юриш, рақсга тушиш, тошлар кўтариш кабилар стрессларни камайтиради.

2. ЕТАРЛИ ДАМ ОЛИШ

Инсон етарли дам олмаса ва уйқуга қонмаса, табиийки асабий бўлиб қолади.

Етарли уйқу айниқса болалар ва ҳомиладор аёллар учун ниҳоятда муҳимдир. Уйқуга қонмаётган бола ниҳоятда инжиқ бўлиб қолади. Ҳомиладор аёллар уйқуга қонмаганида эса қон босими ошиши ва бошқа муаммолар келиб чиқиши мумкин.

Доим уйқуга тўймайдиган инсонларда асабийлик ва ортиқча безовталиклар кўпаяди.

Эрталаб турганда чарчоқ ҳис қилсангиз, сиз уйқуга қонмаяпсиз.

Уйқудан олдин лаванда ёки рим мойчечаги эфир ёғларини хонага таратиш уйқу сифатини яхшилашга ёрдам беради. Ётоқхона қоп-қоронғи бўлиши эса уйқу гормони мелатониннинг яхши ишлаб чиқишига замин яратади.

3. МЕДИТАЦИЯ 

Тадқиқотларга кўра медитация қилиш кортизолни камайтиради, уйқу сифатини яхшилайди ва асабийликни кетказишга ёрдам беради.

4. АТРОФДАГИ ИНСОНЛАРНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛОВИ

Инсон руҳий қийинчиликларга учраганида яқинларнинг кўмаги ва тиргаги ниҳоятда муҳимдир. Асабийлик ва руҳий муаммоларга дуч келган инсон яқинларининг ёрдамига муҳтож бўлади.

ХУЛОСА

  • Асабийлашиш стресс пайти ёки ҳавфли вазиятларда рўй бериши мумкин бўлган табиий ҳолатдир. Асабийлик давомли бўлса, бу муаммо ҳисобланади. Асабийликни тузатиш мумкин.
  • Асабийлик ва руҳий муаммоларни тузатишда ишлатиладиган табиий дорилар салбий ён таъсирга эга бўлмайди ва инсонга зарар қилмайди. Табиий дориларга магний, GABA, витамин В комплекси, кава илдизи, ашваганда ва эфир ёғлари киради.

 

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *