ҲУСНБУЗАР ВА ЮЗДАГИ ТОШМАЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШНИНГ ҲИНД ТАБОБАТИ УСУЛЛАРИ

Share

Ҳуснбузар ва юздаги тошмалар 12-24 ёш оралиғидаги ёшларнинг 60% қисмида учрайдиган кўнгилсиз ҳолатлардан биридир. Бунинг асосий сабаблари нимада ва ҳуснбузарлардан қандай қутилиш мумкин?

ҲУСНБУЗАРЛАРНИ ЙЎҚОТИШ - HUSNBUZARLARNI YO'QOTISH

Ҳуснбузар нега тошади?

Организм ўзида мавжуд зарарли қолдиқларни (токсинларни) экскрекция йўли билан табиий ҳолда чиқариб ташлай олмаган ҳолатларда бу токсинлар қонга ўтади ва натижада юзда ҳуснбузар ва тошмалар пайдо бўла бошлайди.

Организм қолдиқларни самарали равишда чиқара олмай қолишига қуйидагилар сабаб бўлади:

  • Ич қотиши
  • Ҳожатнинг мунтазам бўлмаслиги
  • Овқатланиш вақтларининг мунтазам бўлмаслиги
  • Шакар, крахмал ва зарарли ёғларни кўп истеъмол қилиш

Ҳуснбузарларни йўқотишнинг табиий усуллари

  1. 2-3 та саримсоқ бўлакларини эзиб ҳуснбузар ва тошмалар устига жойланг. Юз терингиз жуда таъсирчан бўлса, эзилган саримсоқни аввал сузма билан аралаштириб сўнг ҳуснбузар устига жойланг. 15-20 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу муолажани тез-тез амалга ошириб туринг.
  2. Ҳар куни 3 дона саримсоқ бўлакчаларини бир ой давомида истеъмол қилинг.
  3. Кашнич баргларининг сувини сиқиб, сиқилган сувни бироз куркума (зарчава) кукуни билан аралаштиринг ва уйқудан олдин юзга суртинг. Ушбу муолажани ҳар куни бажаринг.
  4. Етарли миқдорда сув ичинг. Жуда кам сув ичсангиз, ҳуснбузарлардан қутилишингиз қийин бўлади.
  5. Овқатланиш тарзингизга ҳилма-хил сабзавот ва меваларни киритинг.
  6. Уйқудан олдин юзингизни ювиб, терини ўлик ҳужайралардан тозалашни канда қилманг.

Ҳуснбузардан қолган доғларни кетказиш

Ҳуснбузардан кейин доғ қолмаслиги учун ҳуснбузарларга қўл билан тегмаслик ва юлмаслик керак. Доғ қолган бўлса, уларни қуйидаги усуллар билан кетказишингиз мумкин.

Ҳуснбузардан қолган доғларни кетказиш усуллари:

  1. Алоэ вера баргини кесиб олиб, баргнинг устки яшил қаватини олиб ташланг. Барг ичидаги гелни юзингизга суртинг ва 30 дақиқага юзда қолдиринг. Кўрсатилган вақтдан сўнг юзни ювинг. Ушбу муолажани кунига икки маҳал ҳар куни амал амалга оширинг.
  2. Бир ош қошиқ табиий асал, 1 ош қошиқ лимон суви, 1 ош қошиқ бодом ёғи ва 2 ош қошиқ сутни аралаштиринг ва юзга 15-20 дақиқага маска қилинг.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *