Юқори қон босими (гипертония) аҳоли ўртасида кенг тарқалган юрак касалликларидан бири ҳисобланади.
Бунинг сабаби нимада?
Жаҳон тан олган доктор, ёғлар ва диеталар бўйича эксперт Мэри Энигнинг ҳулосаларидан парча: “Юрак касалликларининг сабаби ҳайвон ёғлари ва холестерин эмас. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ўсимлик ёғларининг ҳамда гидрогенлаштирилган ёғларнинг, рафинадланган углеводларнинг (шакар ва оқ уннинг) ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилинишидир. Юрак касалликларига яна минераллар танқислиги, айниқса магний ва йод танқислиги; витаминлар танқислиги, айниқса витамин C танқислиги; антиоксидантлар танқислиги, айниқса селен ва Витамин Е танқислиги; энг муҳими, антимикробик ҳусусиятга эга бўлган ҳайвон ёғлари ва тропик ёғларнинг истеъмол қилинмаслиги сабабчилардир. Юрак саломатлигини тиклаш учун холестеринни камайтириш эмас, балки витамин Б6 га бой озуқаларни истеъмол қилиш, витамин ва минераллар танқислигининг олдини олиш, антимикробик ҳусусиятли ёғларни (масалан, иситилмаган сарёғ, кокос ёғи) истеъмол қилиш, оқ ун истеъмолини кескин чеклаш, шакардан воз кечиш, рафинадланган ўсимлик ёғлари ва қиздирилганда таркиби ёмон томонга ўзгарадиган ўсимлик ёғларидан воз кечиш керак.”
Нормал қон босими 120/80 ҳисобланиб, қон босими 140/90 дан ошса, бу юқори қон босими ҳисобланади.
Қуйидаги маслаҳатлар доктор Роберт Бернардини тавсиялари асосида тузилди.
ЮҚОРИ ҚОН БОСИМИНИ НОРМАЛЛАШТИРИШНИНГ ТАБИИЙ УСУЛЛАРИ
Қон босимини меъёрга келтириш учун қуйидаги маслаҳатларга амал қилинг:
- Доим янги бодринг ёки бодринг суви истеъмол қилиш қон босимини меъёрга келтиришда катта ёрдам беради. Бодрингни доим истеъмол қилишда уни салатларга қўшиш мумкин. Ҳар куни пиширилмаган бодринг, брокколи ва селдрли салат истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу салатга ёнғоқ ёки уруғлар қўшсангиз жуда тўйимли ва фойдали овқатга айланади. Салатга соус сифатида совуқ услубда сиқилган зайтун ёғи, табиий(!!) олма сиркаси, минерал сув, бироз асал, бироз занжабил ва мурч қўшсангиз ҳам бўлади.
- Кунингизни доим янги сиқилган лимон ёки грейпфрут суви, тоза иситилмаган асал ва тоза сув аралашмаси билан бошланг.
- Кундалик таомномангизга бодомни ҳам киритинг. Бодом юрак касалликларининг олдини олишда ёрдам беради. Бодомни истеъмол қилишдан олдин бир неча соат сувда ивитиш фойдали ҳисобланади.
- Қон босимини нормаллаштиришда табиий олма сиркаси ҳам жуда фойдалидир. Эътибор қилиш муҳим бўлган жиҳат шуки, сотувдаги оддий дистилланган сиркага олма ароматизатори қўшиб олма сиркаси деб номлаб қўйилган сирка истеъмол учун яроқли эмас. Бундай қалбаки олма сиркаси соғлиққа фойда эмас зиён келтиради. Шу сабабли, олма сиркаси табиий эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиб сўнгра истеъмол қилиш жуда ҳам муҳим. Бунда олма сиркаси филтрланмаган, пастеризация қилинмаган ҳамда иситилмаган эканлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилинг.
- Табиий, иситилмаган ва шакар аралаштирилмаган асал ҳам юрак саломатлиги учун жуда шифобахшдир. Табиий асал юрак мускулларини қувватлантиради ва қон айланишини яхшилайди, шунингдек инфаркт ва инсультдан ҳимоя қилишда ёрдам беради.
- Долчин ва асални аралаштириб, нонушта пайти нон билан ёки илиқ чой билан истеъмол қилиб туриш ҳам юрак муаммоларини камайтиришда ва инфарктнинг олдини олишда ёрдам беради. Диққат: қонни суюлтирувчи дорилар истеъмол қилган пайтда долчин истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг, сабаби долчин ҳам қонни суюлтиради.
- Ушбу аралашма қон босимини туширишда ёрдам беради: 2 ош қошиқ табиий асал ва 3 чой қошиқ долчинни 2 стакан сув билан аралаштириб ичинг.
- Robert Bernardini "Everlasting Health"