Иммунитетни Ошириш учун Лимон Пўстидан “ТАБИИЙ ВИТАМИН С” Кукунини Тайёрлаш

Share

Лимон пўсти фойдали витамин ва минералларга тўла! Лимоннинг сувини сиқиб олгач, пўстини асло ташлаб юборманг.

Бу мақолада лимон пўстининг фойдалари ва ундан қандай фойдаланиш мумкинлиги ҳақида билиб оласиз.

limon po'stidan tabiiy vitamin c

Лимон пўсти нафақат танани осон ўзлашувчи витамин ва минераллар билан бойитади, балки ҳазмни яхшилашда, кўнгил айнашини қолдиришда, қорин оғриқларида ҳам ёрдам бериши мумкин. Лимон пўстидаги витамин ва минераллар Магний минералининг яхши ўзлашишида ҳам катта ёрдам беради. Магний минерали эса организм учун энг муҳим минераллардан бири ҳисобланади.

Иситилмаган ва пиширилмаган 100 грамм лимон пўстида қуйидаги витамин ва минераллар мавжуд:

  • Витамин С – 129 mg (215% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Кальций – 134 mg (13% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Витамин В6 – 0.172 mg (9% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Мис – 0.092 mg (5% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Рибофлавин – 0.080 mg (5% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Холин – 8.5 mg;
  • Фолат – 13 mg;
  • Ниацин 0.400 mg (2% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Пантотен кислотаси – 0.319 mg (3% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Тиамин – 0.060 mg (4% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Витамин А – 50 UI (1% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Витамин Е – 0.25 mg (1% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Калий – 160 mg (3% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Селен – 0.7 mg (1% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Цинк – 0.25 mg (2% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Фосфор – 12 mg (1% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Магний – 15 mg (4% кунлик эҳтиёжни қоплайди);
  • Темир – 0.80 mg (4% кунлик эҳтиёжни қоплайди).

Лимон пўстидан уй шароитида иммунитет учун фойдали бўлган 100% табиий витамин С кукунини тайёрлашингиз мумкин. Табиий витамин С организм томонидан осон ўзлашади ва иммунитетни оширади.

Бир дона лимон пўстидан тахминан 1 ош қошиқ витамин С кукуни ҳосил бўлади.

Лимон пўстидан 100% табиий Витамин С кукунини Тайёрлаш Усули

Бизга қуйидагилар керак бўлади:

  • Лимон (ёки апельсин пўсти) – иситилмаган ва пиширилмагани;
  • Қаҳва янчадиган машина.

Тайёрланиши:

  1. Лимон (ёки апельсин пўстини) тасмаларга бўлиб чиқинг ва хона ҳароратида бир-неча кун қуритинг. Истасангиз дехидратор (қуритадиган машина) ёрдамида энг паст ҳароратда қуритинг. Лимон пўстини димхона (духовка) иссиғида қуритиш тавсия қилинмайди.
  2. Яхшилаб қуриган лимон пўсти тасмачаларини қаҳва янчадиган машина ёрдамида ёки блендерда кукун ҳолатига келтиринг.
  3. Кукунни оғзи яхшилаб ёпиладиган шиша идишда совутгичда 6-12 ойгача сақлашингиз мумкин.

Қўлланилиши:

  • Ҳар куни ушбу кукундан 1 тўла чой қошиқ истеъмол қилиш организмнинг бир кунлик витамин С эҳтиёжини қоплайди ва қўшимча витамин ва минераллар билан таъминлайди.
  • Кукунни иссиқ сувга солиш тавсия қилинмайди.
  • Ушбу табиий витамин С кукунини истеъмол қилиш учун уни смузи ёки коктейлларга (айниқса эрталабги смузи ичига) қўшиш мумкин.
  • Янги сиқилган олма сувига 1 чой қошиқ табиий витамин С кукунини қўшиб, блендерда аралаштириб ичсангиз ҳам бўлади.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *