КОКОСЛИ ТОРТ (Глютенсиз, Унсиз, Шакарсиз)

Share

Бу кокосли тортга ун ва шакар солинмайди. Ушбу торт жуда тўйимли, қуруқ эмас ва жуда мазалидир. Кокос мазаси келмайди. Қандайдир нейтрал ва жуда ёқимли мазаси бор.

Биргина ўйлантирадиган жойи борки, рецептга иситиш керак бўладиган асал солинади. Асални 60 C дан юқори ҳароратда иситиш мумкин эмас деган фикрлар мавжуд. Шуни ҳисобга олинг. Кўпгина соғлом ширинликларда шакар ўрнига асал ишлатилгани учун шу рецептни бир синаб кўришга аҳд қилдим. ЖУДА ҳам мазали чиққани учун рецептни сақлаб қўйдим. Асал ўрнига заранг сиропи (maple syrup) ҳам ишлатса бўлади.

Эслатамиз, қанчалик фойдали ёки табиий бўлмасин ширинликларни чегарада ейиш керак. Кўп ширинлик ейиш организмни балансдан чиқаради. Қуруқ углеводларни (масалан, рафинадланган шакарни) эса умуман истеъмол қилиш тавсия қилинмайди.

глютенсиз кокосли торт - kokosli tort glyutensiz

КОКОСЛИ ТОРТ (Глютенсиз, Унсиз, Шакарсиз)

Массалиқлар:

Хамири учун (12 порция):

  • 1/2 стакан (0.5 стакан) табиий Асал ёки Заранг сиропи;
  • 1 1/4 стакан (1.25 стакан) Кокос пюреси (кокоснинг қуритилиб, пюре қилингани – Coconut butter, creamed coconut);
  • 1/4 стакан Кокос ёғи;
  • 1/2 ош қошиқ Ванилин экстракти (шакари эмас);
  • 1 1/4 чой қошиқ Ош Содаси (Sodium bicarbjnate) ёки 1 чой қошиқ алюминсиз ошириш порошоги;
  • 5та Тухум.

Устига (глазировка):

  • 1/2 стакан Сарёғ
  • 1/8 стакан табиий Асал
  • 1 стакан Кокос стружкаси

Тайёрланиши:

1. Блендерга тухум чақиб солинади. Устидан бошқа хамир массалиқлари солиниб бир ҳил масса бўлгунча аралаштирилади.
2. Таҳминан 22 cм диаметрдаги қолип таги ёғланади ёки пишириш қоғози тўшалади. Хамир қолипга қуйилиб, 180C (350F) ҳароратда қизиб турган духовка печида 35-40 дақиқа пишириб олинади. Хамир пишганини билиш учун ўртасига ёғоч чўп тиқиб кўринг. Чўп қуруқ чиқиши керак.
3. Глазировка учун сарёғни паст оловга қўйиб, эритамиз. Устидан асал солиб, эритамиз. Оловдан олиб, кокос стружкаси қўшамиз ва аралаштирамиз. Массани тортимиз устига қуямиз. Бироз вақт ўтгач, масса совуганда торт устини текислаймиз.

Қўшимча маълумотлар: 

  • Кокос пюреси (creamed coconut) ўрнига исталган ёнғоқ пюреси (nut butter) қўшишингиз мумкин.
  • Кокос ёғи ўрнига сарёғ ишлатсангиз бўлади.
  • Хамирига 2 та банан эзиб солсангиз бананли торт ҳосил бўлади.
  • Кокос пюресини кокос стружкасидан тайёрласа бўлади. Бунинг учун стружкани блендерда ёки ошхона комбайнида майдаланг. Кокос стружкаси олдин порошок ҳолига келади, кейин эса ёпишқоқ массага айланади.  Шунда ушбу ёпишқоқ массага бироз кокос ёғи солиниб яна бироз аралаштирилади. Кокос пюреси тайёр.

Ёқимли иштаҳа!

 

 

 

Facebooktwittergoogle_plusredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *