Ушбу кокосли шоколадли энергия плиткалари инсонни анчагача тўқ тутади ва куч-қувват беради. Ушбу плиткалар инсонни энергия билан тўлдириши ва уйқуни қочириши мумкинлиги сабабли уларни уйқу олдидан ёки кечки пайт ейиш тавсия қилинмайди.
КОКОСЛИ ШОКОЛАДЛИ ЭНEРГИЯ ПЛИТКАЛАРИ
Массалиқлар:
- 1/2 стакан Какао ёғи (Сасао butter)
- 1/2 стакан Кокос ёғи (Coconut oil)
- 1/4 стакан Асал (Raw honey)
- 1/2 стакан Какао порошоги (Cacao powder)
- 1 стакан Кокос стружкаси (Shredded coconut)
- 1/2 стакан Чиа уруғи (Chia seeds) ёки яна 1/2 стакан Кокос стружкаси
- Ванилин экстракти (порошоги эмас, Vanilla extract) – исталса.
Тайёрланиши:
Какао ёғи паст оловда эритилади. Кокос ёғи қўшилиб, у ҳам эритилади. Оловдан олиниб, илиқ эканлигига ишонч ҳосил қилингач асал солинади. Қолган массалиқлар солиниб аралаштирилади. Таҳминан 22cм х 33 cм катталикдаги пишириш листига пергамент қоғози солиб, устидан масса қуйилади ва совутгичга 1 соатга қўйилади. Масса қотгач, кесиб чиқилади.
Ёқимли иштаҳа!