ЖИГАР ВА ЎТ ПУФАГИНИ ТОЗАЛАШ (1-усул): Др.Саксена ва Др.Моритз Тавсия қилган Усул

Share

Жигар тозалашнинг усуллари кўп. Қуйидаги усул Доктор Паеш Саксена (Dr. Piyush Saxena, Mumbai) томонидан тавсия қилинган жигар ва ўт пуфагини тозалаш усулидир. Ушбу маълумотлар докторнинг “Cleansing Therapy: Cure Yourself” китобига асосланиб, ўзбек тилига таржима қилинди.

Доктор Саксенанинг ёзишича, ҳар бир жигар тозалаш ҳазм тизимининг соғломлашишига катта ҳисса қўшади, аллергияларни 40%гача камайтиради ва камида 6 ой давомида юрак инфарктидан ҳимоя қилади.

Бундан ташқари, жигар тозалаш умумий саломатликни тиклашга ёрдам беради.

Жигар тозалашнинг ушбу усули 18 соат давом этади ва бутунлай оғриқсиздир.

Доктор Саксена жигар тозалашни ниҳоятда муҳим ҳисоблаб, барчага бу тозалашни кечиктирмасликни тавсия қилади.

Жигар тозалашнинг айнан ушбу усулини Доктор Андреас Моритз (Andreas Moritz) ҳам “The Amazing Liver and Gallbladder Flush” китобида тавсия қилади.

Қуйидаги маълумотлар ушбу икки мутахассис тавсияларининг жамланмасидир.

jigar tozalash жигар тозалаш

Жигар тозалашнинг Др.Саксена ва Др.Моритз тавсия қилган усули

Тайёргарлик:
  • Илк бор жигар тозалашда қуйидаги усулдан тўғридан-тўғри фойдаланилади. Иккинчи ёки кейинги сафар жигар тозалашдан аввал буйрак тозаланади ва гижжалардан тозаланиш тавсия қилинади.
  • Тозаланишни Шанба куни ёки бошқа дам олиш куни бошланг, токи кейинги кун ётиб дам олиш имконингиз бўлсин.
  • Тозаланиш куни осон ҳазм бўлувчи енгил нонушта ва енгил тушлик қилинг. Енгил озуқа сифатида мева-сабзавотлар, янги сиқилган мева-сабзавот шарбатлари, смузи, ёғсиз салат, тариқ, гуруч, киноа дони, парда пиширилган сабзавотлар, сули кабилар тавсия қилинади. Жигар тозалаш куни қуйидагиларни истеъмол қилманг: ёнғоқлар, уруғлар, сарёғ, авокадо, гўшт, тухум, пишлоқ ва шу кабилар. Тушликни 13:30 дан кечиктирманг.
  • Жигар тозалашни бошлашдан 1-2 кун аввал кунига 1 литр атрофида янги сиқилган олма суви ичиш жигар тозалашнинг яна ҳам самарали бўлишига ва тошларнинг кўпроқ тушишига ёрдам беради. Баъзилар жигар тозалашдан олдин 6 кун давомида ҳар куни янги сиқилган олма суви ичиб тайёрланишади. 1 литр олма суви ўрнига 120 мл табиий(!) олма сиркасини сув билан аралаштириб ичиш ҳам мумкин. Олма суви ёки табиий олма сиркаси ичиб тайёрланишнинг иложи бўлмаса ҳам жигар тозалашни бошлаш мумкин.
  • Жигар тозалашдан аввал камида 6 кун соғлом овқатланишга ҳаракат қилинг. Қовурилган овқатлар, қайта ишланган зарарли озуқалар (колбаса, маргарин, пишириқлар ва ҳк) ва қадоқланган маҳсулотларни истеъмол қилманг.  Жуда кўп овқат еманг. Вақтинча гўшт, тухум ва сут маҳсулотларидан чекланиб туринг ёки уларни вақтинча камайтиринг. Жуда ёғли овқатларни истеъмол қилманг. Кўп сув ва суюқлик ичинг. Кечаси уйқуга қониб ухланг. Витамин, биоқўшимчалар ва зарур бўлмаган доривор препаратлар қабулини тўхтатиб туринг.
Керакли маҳсулотлар:
  1. Совуқ услубда сиқилган Зайтун ёғи (Cold-pressed Extra Virgin Olive Oil). Вазни 70 кгдан ошувчи инсон учун умумий 250 мл, 70 кгдан кам вазнли инсонлар учун 175 мл, вазни 55 кгдан кам бўлганлар учун 150 мл зайтун ёғи ишлатилади. Зайтун ёғи биринчи сиқувдан олинган зайтун ёғи бўлиши муҳим. Иккинчи ва кейинги сиқувдан ажратилган ёки рафинадланган зайтун ёғлари тўғри келмайди. Зайтун ёғини фақат шиша идишдагисини ҳарид қилинг.
  2. Янги сиқилган апельсин, ширин лайм, мандарин, лимон, грейпфрут ёки ананас сувлари. Тахминан ишлатиладиган ёғ миқдорига тенг миқдор қўлланилади. Тетра пакда қадоқланган табиий сиқилган сувлардан ҳам фойдаланса бўлади.
  3. Магний сульфат тузи. Вазни 70 кгдан ошувчи инсонлар 20 грдан тўрт дона Магний сульфат пакетчаларидан фойдаланишади. Гипертония (юқори қон босими) ёки гипотония (паст қон босими)дан азият чекувчи ёки вазни 70 кгдан кам бўлган инсонлар 15 гр дан тўрт маҳал жадвалга кўра истеъмол қилишади. Вазни 55кгдан кам бўлганлар 12 гр дан тўрт марта ичишлари керак бўлади.
  4. Сув (700-800 мл). Сув магний сульфатни эритиб ичиш учун керак бўлади. Сув совуқ бўлса, магний сульфат эритилган сув мазаси унчалик ёқимсиз бўлмайди. Мазани сезмаслик учун сув ичадиган таёқчалардан фойдаланса бўлади.  Аралашма мазасини яхшилаш учун сувнинг бир қисми ўрнига апельсин, ширин лайм, олма ёки ананас сувларидан қўшса бўлади. Оддий сув ишлатилиши тозаланишнинг максимал бўлишига ҳисса қўшади, аммо мева сувларидан фойдаланиш тозаланиш сифатига путур етказмайди.
Тозаланиш тартиби:

 Соат 14:00 – Жигар тозалаш жараёнини бошлаш

Вазнингизга мос миқдордаги Магний сульфат тузини 800 мл сув билан аралаштиринг. Мисол учун 80 гр Магний сульфатни (20 гр Х 4 та пакетча = 80 гр) 800 мл сув билан аралаштиринг. Магний сульфат миқдори вазнингиз ёки қон босимингиз ҳолатига караб 80гр, 60 гр ёки 48 гр бўлиши мумкин.

Керакли магний сульфат тузи миқдори:

  • Вазни 70кг дан ошувчи инсонлар 20 гр дан тўрт дона Магний сульфат пакетчаларидан фойдаланишади (20 гр Х 4та = 80 гр);
  • Вазни 70-55 кг бўлган инсонлар ёки вазни бундан ошса ҳам гипертония/гипотониядан азият чекувчилар 15 гр дан тўрт дона Магний сульфат пакетчаларидан фойдаланишади (15 гр Х 4та = 60 гр);
  • Вазни 55кг дан кам инсонлар 12 гр дан тўрт дона Магний сульфат пакетчаларидан фойдаланишади (12 гр Х 4та = 48 гр).

Аралашмани совутгичга жойлаб, тайер қилиб қўйинг.

Аралашма совуқ бўлиб туриши уни ичишни осонлаштиради.

18:00 – 1чи доза

Магний сульфат аралашмасидан 1 стакан (200мл) ичинг. Бу миқдорни ичиб бўлгач, истасангиз яна бир неча қултум тоза сув ичишингиз мумкин.

20:00 – 2чи доза

Магний сульфат аралашмасидан яна 1 стакан (200мл) ичинг. Бу миқдорни ичиб бўлгач, истасангиз яна бир неча қултум тоза сув ичишингиз мумкин.

Эҳтиёж бўлса, ҳожатхонага кириб чиқинг.

21:45 – Ёғли аралашмани тайерланг

Зайтун ёғини ёғ миқдорига тенг янги сиқилган апельсин, ширин лайм, мандарин ёки ананас сувлари билан аралаштиринг. Аралашмани блендер ёки миксерда 10 сонияча аралаштиринг. Ёғли аралашма тайер.

Зайтун ёғи (ва мева суви) миқдори инсон вазнига қараб ўлчанади:

  • Вазни 70кг дан ошувчи инсонлар 175 мл зайтун ёғи ва 175 мл мева сувидан фойдаланади;
  • Вазни 70-55 кг бўлган инсонлар 125 мл зайтун ёғи ва 125 мл мева сувидан фойдаланади;
  • Вазни 55кг дан кам инсонлар 100 мл зайтун ёғи ва 100 мл мева сувидан фойдаланади.

22:00 – 3чи доза

Тайёрланган ёғли аралашмани туриб (ўтирмаган ҳолда) ичинг. Ёғли аралашмани ичиш умумий 5 дақиқадан ошмасин – тезроқ ичинг. Ичишни осонлаштириш учун суюқлик ичишга мўлжалланган таёқчадан (трубочкадан) фойдаланишингиз мумкин. Ҳар қултумдан сўнг асал истеъмол қилсангиз ҳам бўлади. Ичиб бўлгач, тезгина(!!) ўнг томонингиз билан 30 дақиқага ёнбошлаб ётинг (ўнг томонингиз пастда бўлсин). Бошингиз тагида баланд ястиқ бўлсин.

Жигар ўнг томонда жойлашган. Бошингиз баландроқда бўлса, ўт йўллари орқали тошлар чиқиши осонлашади. Тошлар ўтишини сезишингиз мумкин, аммо бу жараён оғриқсиз кечади, сабаби магний сульфат эритмаси ўт йўлларини кенгайтирган бўлади.

30 дақиқадан сўнг истаган томонингизда ухлашингиз мумкин.

Кечаси ҳожатга чиқишингиз мумкин.

Кечаси ва эрталаб кўнглингиз айнаши мумкин ва бу кўнгил айнаши тонг атрофида камайиши кутилади. Кўнгил айнаши камаймаса уни қолдириш учун бироз беҳи чайнаш, лимон сўриш ёки ялпиз чайнаш мумкин.

6:00 (эрталаб) – 4чи доза

Магний сульфат аралашмасидан 1 стакан (200мл) ичинг. Бу миқдорни ичиб бўлгач, истасангиз яна бир неча қултум тоза сув ичишингиз мумкин.

Агар бу вақтда кўнглингиз айнаса ёки ичингиз кетишни бошласа, магний сульфат эритмасини ичишдан аввал ҳожатхонага кириб чиқинг. Ҳожатхонага кириб чиққанингиздан сўнг, магний сульфат эритмасини ичинг. Жуда чанқаган бўлсангиз, эритмани ичишдан олдин тоза сув ичиб олинг.

4чи доза соат эрталабки 6 дан олдин ичилмаслиги керак. Тахминан 6-6:30 оралиғида ичилиши мумкин.

Магний сульфат эритмасини ичганингиздан кейин, жуда ухлагингиз келса ухлашингиз мумкин, аммо энг яхшиси тик ҳолатда бўлишдир.

8:00 (эрталаб) – 5чи доза

4чи дозадан сўнг икки соат ўтгач, навбатдаги зайтун ёғи ва мева суви аралашмасини ичинг.

Бунинг учун қуйидаги миқдордан фойдаланинг:

  • Вазни 70кг дан ошувчи инсонлар 75 мл зайтун ёғи ва 75 мл мева сувидан фойдаланади;
  • Вазни 70-55 кг бўлган инсонлар 50 мл зайтун ёғи ва 50 мл мева сувидан фойдаланади;
  • Вазни 55кг дан кам инсонлар 50 мл зайтун ёғи ва 50 мл мева сувидан фойдаланади.

Ёғли аралашмани ичганингиздан сўнг, ўнг томонингиз билан 30 дақиқага ёнбошлаб ётинг (ўнг томонингиз пастда бўлсин). Бошингиз тагида баланд ястиқ бўлсин. 30 дақиқадан сўнг истаган томонингизда ётиб, уйқуга кетишингиз мумкин.

10:00 (эрталаб) – 6чи доза

Магний сульфат аралашмасидан 1 стакан (200мл) ичинг. Бу миқдорни ичиб бўлгач, истасангиз яна бир неча қултум тоза сув ичишингиз мумкин.

11:00 (эрталаб) – Жигар тозалашнинг якунланиши

Енгил овқатланишни бошлашингиз мумкин. Янги сиқилган мева сувларидан бошланг.

Шу вақт атрофларида ичингиз кетишни бошлайди. Бу табиий ва ич тозалангунча давом этади.

Ичингиз кетганида ҳожатингиз билан бирга тошлар ҳам тўкилади. (Бунга ишонч ҳосил қилиш учун истасангиз ҳожатингизни кўздан кечиришингиз мумкин.)

Ичингиз кетгач, ярим соатдан сўнг мевалар ёки ҳазми жуда енгил овқатлар (ёғсиз салатлар) ейишингиз мумкин.

Кечга бориб, организм ўзига келади. Овқатларингиз енгил бўлишига аҳамият беринг. Ҳазми оғир овқатлардан чекланиб туринг.

Кейинги жигар тозалаш олдингисидан икки ҳафта кейин амалга оширилиши мумкин. Жигар тозалаш барча тошлар тўкилгунча амалга оширилади. Тошлар ҳаммада бўлади ва турли қолдиқлардан тартиб топади (кўпинча юмшоқ бўлади). Тошларнинг ҳаммасидан ҳалос бўлиш учун ойда бир марта, умумий 8-12 марта жигар тозалаш тавсия қилинади. Сўнг эса профилактика учун ҳар 6 ойда бир амалга оширилиши мумкин.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *