Ёғ муолажаси. Ушбу оддий ва арзон муолажа организмни ёшартиради ва инфекцияларни йўқ қилади

Share

Ушбу машҳур муолажа Ёғ муолажаси деб аталади ва қадимий Аюрвердик муолажа ҳисобланади. 1991 йилда Доктор Карач Хьюстонда ушбу муолажа ҳақида лекция ўқиганидан сўнг бу лекция 1992 йилда Жаҳон Телетерапия Ассоцияцияси Журналида чоп этилади ва барчанинг диққатини ўзига қаратади.

Ёғ муолажаси деганда ҳар куни оғизга маълум миқдорда ёғ солиниб оғизда 15-20 дақиқа ютмасдан ушлаб туриш, сўнг эса туфлаб ташлаш тушунилади. Оғизда ушлаб турилган ёғ оғиздаги майда капилляр томирлар орқали организмдан токсин ва зарарли моддаларни сўриб олади. Шунинг учун бу ёғни ютиш мумкин эмас.

Доктор Карачнинг таъкидлашича, ушбу муолажа бутун организмни соғломлаштиради. Нега деганда оғиз саломатлиги бутун организм саломатлиги билан узвий боғлиқдир. Доктор Карач ушбу муолажа бош оғриқлар, бронхит, яралар, нерв касалликлари, доимий ҳолсизлик, ичак касалликлари ва бошқа кўплаб касалликларни йўқотади деб даъво қилган.

Ёғ муолажасининг исботланган фойдалари

Бу муолажа халқ орасида жуда машҳур, лекин илмий томондан унинг фақат қуйидаги 2та фойдаси исботланган:

1. Ёғ муолажаси оғиздаги ёмон бактерияларни йўқ қилади. (манба)

Оғиздаги бактерия ва микроорганизмлар осонлик билан бутун организмга тарқалишини ҳисобга олсак, оғиздаги зарарли бактериялардан қутилиш бу жуда катта ютуқдир. Оғиздаги зарарли бактериялар юрак касалликлари, саратон, артрит кабилар билан узвий боғлиқлиги ҳам сир эмас.

2. Ёғ муолажаси организмни патогенлардан тозалайди. (манба)

Оғизга олинган ёғ микроорганизм ва патогенларни ўзига тортади. Сабаби, оғиздаги аксарият микроорганизмлар ёғли мембрана билан қопланган бўлади, шунинг учун ҳам оғизга ёғ олинганида бу патогенлар ёғга чиқа бошлайди.

Ёғ муолажасининг халқ орасида машҳур бошқа фойдалари

Ёғ муолажасининг халқ орасида машҳур бошқа фойдалари:

  • Тишни оқартиради
  • Тишларни мустаҳкам қилади
  • Тиш оғриқларини камайтириб, йўқотади
  • Милклар қонашини йўқ қилади
  • Баъзи инсонлара кўз нури тикланади
  • Экземани камайтиради
  • Оғизда Кандида ўсишини камайтиради
  • Милкларни соғломлаштиради
  • Бош оғриқлардан халос этади
  • Буйрак фаолияти усун фойдали
  • Артрит яллиғланишларини камайтиради
  • Гормонал дисбалансни тўғрилайди
  • Уйқуни яхшилайди
  • Оғриқларни камайтиради
  • Аллергия симптомларини камайтиради
  • Организмни оғир металлар ва патогенлардан тозалайди
  • Терини ёшартиради ва ажинлардан ҳалос этади

Ёғ муолажаси қандай амалга оширилади?

Ёғ муолажаси учун қуйидаги ёғлардан фойдаланса бўлади:

  • Кокос ёғи
  • Кунгабоқар ёғи
  • Кунжут ёғи
  • Зайтун ёғи

Бу ёғлар орасида кокос ёғи энг мазалисидир ва антибактериал хусусиятлари ҳам кўпдир.

Ёғ муолажасини амалга ошириш жуда ҳам осон:

1. Эрта тонгда тишни ювмасдан ва ҳеч нарса емасдан олдин 1 чой қошиқ кокос ёғи ёки бошқа ёғ оғизга солинади. Чанқаган бўлсангиз ёғ муолажасидан олдин бир стакан сув ичиб олса бўлади.

2. Оғизга солинган ёғ 15-20 дақиқа оғизда ушлаб турилади ва асло ютилмайди. Ёғ оғизда уёқ буёққа юргизиб турилади. Ёғ муолажаси учун идеал вақт бу 20 дақиқадир. Ундан узоқ ушлаш керак эмас.

3. 20 дақиқа ўтгач, ёғ ахлат челакка туфлаб ташланади. Ёғни раковинага туфламанг, сабаби ёғ трубаларда қотиб қолиб сувни ўтказмай қўйиши мумкин.

4. Ёғ туфлаб ташлангач, оғизни илиқ сув билан чайинг.

5. Тишни одатдагидек ювинг.

6. Ёғ муолажасини ҳар куни эрта тонгда бажаринг. Ёшартирувчи натижалар икки ойларда билина бошлайди. Тишлар ва милкларнинг соғломлашиши бир неча кун ёки ҳафтадаёқ билинади.

Организм соғломлашиши ва ёшариши учун ёғ муолажасини амалга ошириш билан бирга тўғри овқатланиш қоидаларига ҳам амал қилинг.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *