Витамин С ёрдамида организмни оғир металлар ва ифлосланишлардан тозалаш

Share

Витамин С билан тозаланиш усулини 1980 йилларда Доктор Рассел Жафи ишлаб чиққан.

Витамин С организмдан симоб ва қўрғошин каби зарарли оғир металларни чиқариб ташлай олади.

Бунинг учун ич суюқ келиб ич кетгунча етарли миқдорда буферланган витамин С (buffered l-ascorbate) истеъмол қилинади.

Буферланган витамин С таркибида муҳим менераллардан калий, магний, кальций ва рух (цинк) ҳам мавжуд бўлади. Сифатли ва минералларга бой буферланган витамин С нинг 1/2 чой қошиқ миқдорида 1.5 грамм оғирлик бўлади, агар 1/2 чой қошиқ миқдорда оғирлик 1.5дан кам бўлса, бундай витамин Сни истеъмол қилмаган яхши.

Ушбу тозаланиш усулини қўллашдан аввал шу соҳада малакали бўлган шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Др.Рассел витамин С билан тозаланиш учун қуйидаги маслаҳатларни беради.

Соғлом инсонлар кунига 1/2 чой қошиқ буферланган витамин С (buffered i-acsorbate powder)ни оз миқдордаги сув ёки шарбат билан аралаштириб, бу миқдорнинг ҳаммасини ичади ва ҳар ярим соатда 2 соат давомида бу жараённи такрорлайди. Агар 2 соат ўтгандан сўнг ич суюқ келмаса, жараён ҳар 15 дақиқа такрорланади, яъни ҳар сафар 1/2 чой қошиқ буферланган витамин С ни суюқликка аралаштирилиб ичилади. Агар умумий 3-4 соатда ҳам ич келмаса, ўша кунги терапия тўхтатилади. 3-4 соат давомида юқорида кўрсатилган миқдордаги витамин С ичилсаю, ич кетмаса, демак бу баданда йиғилган ифлосланиш ҳажми катта эканлигини билдиради. Бундай ҳолда бошқа кун витамин С дозаси 2 баравар оширилади. Бунда ҳар 15 дақиқада 1 чой қошиқ витамин С суюқлик билан аралаштирилиб ичилади. Агар яна 3-4 соатда ич келмаса, жараён шу ерда тўхтатилади ва бошқа куни 2 чой қошиқ витамин С ҳар 15 дақиқа ичиб борилади.

Ич суюқ келиб ич бутунлай тозалангангача бўлган дозани, яъни ўша куни истеъмол қилинган умумий витамин С миқдорини 75%га кўпайтирсангиз, сизнинг организмингизга мос бир кунлик витамин С миқдори дозаси келиб чиқади.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of