ТАРИҚЛИ ВА ЖИГАРРАНГ ГУРУЧЛИ ЯССИ НОН (Глютенсиз, Дрожасиз)

Share

ТАРИҚ ВА ЖИГАРРАНГ ГУРУЧЛИ ЯССИ НОН (Глютенсиз, Дрожасиз)

Массалиқлар:

  • 1 стакан пиширилмаган жигарранг гуруч (uncooked raw brown rice);
  • 1 стакан пиширилмаган тариқ (uncooked raw millet);
  • 1.75 (1+3/4) стакан Сув;
  • 2 чой қошиқ Асал, Заранг сиропи (maple syrup), ёки Агаве сиропи (agave syrup);
  • 2 чой қошиқ Табиий Олма Сиркаси (apple cider vinegar) ёки Иситилмаган Зардоб (сузма суви) ёки Лимон суви;
  • 1/3 стакан Майдаланган Зиғир уруғи (flax seeds);
  • 3 ош қошиқ Зайтун ёғи (extra-virgin olive oil);
  • 1 1/2 чой қошиқ Денгиз Тузи (sea salt);
  • 2 чой қошиқ Алюминийсиз Пишириқ Кукуни (aluminium-free baking powder, разрыхлитель без алюминия).

Керакли анжомлар:

  • Чўян това(лар) – чугунная сковорода – a cast-iron skillet
  • Блендер ёки ошхона комбайни – a blender or a food processor
  • Духовка печи

Тайёрланиши:

  1. Гуруч ва тариқ ювиб чайилади, сўнг устидан кўпгина тоза фильтрланган сув қуйилади ва 2 чой қошиқ табиий олма сиркаси қўшилади. Идиш қопқоғи ёпилиб камида 6 соат (энг кўпи 24 соат) хона ҳароратида қолдирилади. Сувга олма сиркаси қўшилса, донлар узоқ ивитилса ҳам айнимайди, балки уларнинг ҳазм бўлиши осонлашади ва фойдаси ҳам қўпаяди. Олма сиркаси ўрнига иситилмаган қатиқ/кефир зардоби ёки лимон суви ишлатса бўлади.
  2. Духовкани 450 Ф даражада қиздириб оламиз. Қиздириш пайтида 2 та 25 cмлик чўян товаларни ҳам қўйиб қиздирамиз.
    Увитилган донларимизни яхшилаб чайиб оламиз, блендерга солиб, пишириқ кукунидан ташқари ҳамма маҳсулотларни қўшиб яхшилаб аралаштирамиз. охирида пишириқ кукуни солиб аралаштирамиз.
    Дуҳовкадан қизиган товаларимизни олиб, зайтун ёки кокос ёғИ билан бироз ёғлаб оламиз. Секин аста ҳамиримизни юпқароқ қилиб товаларга қуямиз. 15-20 минутга дуҳовкага қўйилади. Тайёр бўлгач тўртбурчак шакл бериб кесилади. Бу нон ҳона ҳароратида яхши сақланади, исталса музлатгичда сақлаш ҳам мумкин.

Ҳоҳишга қараб:

1. Донларни  ивитишда 1-2 ош қошиқ кунжут қўшилса калтсий миқдорини оширади.
2. Товага ҳамир қуйишдан олдин озгина кунжут ёки жўҳори унидан сепса ҳам бўлади.
3. Тариқни ўрнига 1/3 стакан ҳом гречка қўшиб, жигарранг гуруч миқдорини 2/3 стаканга кўпайтириш мумкин.
4. Рецептда берилган ширинликни солмаса ҳам бўлади.
Шунчаки кесиб, шўрва ёки салатлар билан бирга; узунасига кесилган ҳолида ҳуммус (ва шунга ўхшаш салатлар) билан бирга; пизза асоси сифатида; турли сандwичлар тайёрлаш учун ҳам ишлатса бўлади.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of