СОЧ ТЎКИЛИШИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ДОРИЛАР (Dr.Josh Axe маслаҳатлари)

Share

Сочингиз тўкиляптими? Соч тўкилишига қарши табиий ечимлар қидиряпсизми? Сиз қуйидаги соч тўкилишига қарши энг самарали табиий маҳсулотларнинг бир ёки бир-нечтасини мунтазам истеъмол қилиш ёрдамида бу муаммодан бутунлай ҳалос бўлишингиз ва соч тўкилишини олдини олишингиз мумкин. Ушбу мақолада табиий ёндашувли шифокор Dr.Josh Axe томонидан тавсия қилинган энг самарали табиий дорилар билан танишасиз.

Аёлларда соч тўкилиши қаттиқ стресс, гормонлар мувозанати бузилиши, тироид (бўқоқ) бези муаммолари ёки токсик атроф-муҳит натижасида рўй бериши мумкин.

Эркакларда эса соч тўкилиши кўпинча соч илдизининг DHT (дигидротестостерон) гормонига сезувчанлиги ошиши натижасида юзага келади.

Шуни унутмаслик керакки, кунига ўртача 100 дона атрофида соч толаси тўкилиши табиийдир.

Соч тўкилишига қарши 10 хил энг самарали табиий дорилар

Соч тўкилишининг олдини олувчи энг самарали маҳсулотлар билан танишинг. Улардан бир ёки бир-нечтасини мунтазам истеъмол қилишингиз мумкин.

1. 8-24 соат қайнатилган суяк шўрваси 

Узоқ қайнатилган суяк шўрвасини ҳар куни 1-4 маҳал истеъмол қилсангиз, организмингизни етарли оқсил, коллаген, желатин, глюкозамин, хондротин ва минераллар билан таъминлайсиз. Бу моддалар эса сочларнинг ва бутун баданингизнинг соғломлашишига катта ёрдам беради. Узоқ қайнатилган суяк шўрваси инсон учун энг фойдали бўлган супер озуқалардан бири ҳисобланади. Тўғри тайёрланган суяк шўрваси совутгичда лиқ-лиқга (холодецга) айланиши керак.

2. Қовоқ уруғи ёғи

Ҳар куни 1 ош қошиқ қовоқ уруғи ёғи истеъмол қилиб турсангиз, сочларингиз қалинлашади ва эркакларда соч тўкилишининг олди олинади.

3. Сифатли Балиқ ёғи

Ҳар куни 1000мг балиқ ёғи истеъмол қилиш сочларнинг қуюқлашиши ва организмда яллиғланишларнинг камайишига олиб келади.

4. Алое вера суви

Алое вера сувини ичиш ҳам сочга маска қилиш ҳам мумкин. Алое вера сочни қуюқлаштиради.

5. Ари чанги ёки В гуруҳ витаминлари

В гуруҳ витаминлари организмни стрессдан ҳимоя қилади. Биотин (В7) сочни қуюқлаштиради ва В5 витмини адренал безларни ҳимоя қилади. Ари чанги табиий В витминларига бой. Ари чангини секин-аста миқдорини кўпайтирган ҳолда кунига 1/2 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Истеъмол қилишни энди бошлаганингизда 1-3 дона ари чангидан бошланг, бу ари чангига нисбатан аллергия ривожланишининг олдини олади.

6. Рух (Цинк)

Кунига 8 мг Рух (Цинк) истеъмол қилиш соч тўкилишини бартараф этади ва иммунитетни оширади.

7. Ашваганда гиёҳи (Ashwagandha)

Ашваганда гиёҳи организмни стресслардан ҳимоя қилади, гормонларни тартибга солади ва қариш гормони ҳисобланган кортизолни камайтиради. Бу эса сочларнинг соғломлашишига катта ҳисса бўлади. Ашваганда гиёҳидан (Ashwagandha) кунига 500мг истеъмол қилинг.

8. Родиола гиёҳи (Rhodiola)

Родиола гиёҳи сочни ўстиради. Кунига 500 мг истеъмол қилинг.

9. Saw Palmetto гиёҳи

Saw Palmetto гиёҳи эркаклар сочининг тўкилишига барҳам беради. Кунига 320 мг истеъмол қилинг.

10. Pygeum гиёҳи

Pygeum гиёҳи эркаклар сочининг тўкилишининг олдини олади ва простата безини соғломлаштиради.

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of