ШИФОБАХШ СУЯК ШЎРВАСИ

Share

Суяк шўрва деб суякларнинг сувда жуда узоқ вақт давомида (12-72 соат) паст оловда қайнатилган шўрвага айтилади. Пишириш оҳирида суяклар юмшаб, қўл билан эзганда осонгина эзилади.

Суякларни сувда узоқ қайнатишдан мақсад нима? Шундай қилинганда суякдаги минераллар катта миқдорда шўрвага чиқади ва бу шўрва инсон организми учун ниҳоятда шифобаҳшга айланади. Суяк шўрвада қандай шифобахш моддалар ва минераллар мавжудлигини қуйида билиб олишингиз мумкин.

Суяк шўрва оқсилга ниҳоятда бой бўлади. Суяк шўрваси Калций, Фосфор, Коллаген, Силикон, Глицин ва бошқа кўплаб организм учун фойдали моддаларга ҳам жуда бой. Бу моддалар синтетик кўринишда организм томонидан ўзлашиши жуда суст бўлади ёки ўзлашмайди, суяк шўрвадаги кўриниши истеъмол қилинганида эса жуда осон ўзлашади.

Суяк шўрвасининг саломатлик учун фойдалари

Суяк шўрвасининг соғлиқ учун фойдалари:

  • Бўғим оғриқлари ва яллиғланишларни камайтиради.
  • Шамоллаш, грипп ва ҳоказода инфекcия активлигини сусайтиради.
  • Яллиғланишларни (сепсис ва ҳк) тузатади.
  • Уйқуни яхшилаши мумкин. Бу суяк шўрвадаги Глиcин моддаси туфайли рўй беради.
  • Суякларни кучли ва соғлом қилади. Суяк шўрвада Калcий ва Магний миқдори кўп эмас, лекин коллагенга жуда бой бўлгани учун суяк ва тишларга жуда ҳам фойдалидир.
  • Соч ва тирноқларни соғлом қилади. Бу желатин ҳисобига рўй беради. Cелюлит ҳам желатин ҳисобига йўқотиши мумкин.

Суяк шўрваси қандай тайёрланади?

Суяк шўрва қилиш учун юқори сифатли суякларни танлашимиз муҳим. Юқори сифат деганда нималар назарда тутилади? Биринчи ўринда, ҳайвон табиий озиқланган бўлиши керак. Бунда ҳайвон асосан яшил ўт билан озиқланади, қуёш ва тоза ҳавога чиқиб туради , гормонлар билан ишлов берилмайди ва гени ўзгартирилган маҳсулотлар билан боқилмайди.

Суяк шўрвада желатин миқдори қанча юқори бўлса, шўрва шунча фойдали бўлади. Бу эса узоқ муддатда паст оловда қайнатиш ва сифатли суяклар танлаш билан эришилади.

ОДДИЙ СУЯК ШЎРВА РEЦEПТИ

Массалиқлар:

  • 2 кг Суяк (бўғим суяклари, иликли суяклар)
  • 1та Оёқ суяги (бўлакларга бўлинган бўлса яна ҳам яхши)
  • 1,5 кг Гўштли суяклар (қовурға ва ҳк)
  • 100-200гр Томат пастаси (солинмаса ҳам бўлади)
  • 4 литр ёки кўпроқ совуқ филтрланган сув
  • 0.5 стакан Сирка (Олма сиркаси, Узум сиркаси ёки оддий оқ сирка)
  • 3та ўрта катталикдаги Пиёз (бўлакларга бўлинади)
  • 3та Сабзи (йирик тўғралади)
  • 3та Селдир пояси (бўлакларга бўлинади)
  • 1 боғ Петрушка, Жамбил ва Лавр япроғи боғламаси (паҳта ип билан боғланади)
  • 1 ош қошиқ эзилган Мурч доначалари

Тайёрланиши:

1) Катта идишга бўғим, илик ва оёқ суяклари солинади. Устидан совуқ сув, сирка солинади ва қопқоқ ёпилиб 0.5-1 соат тегилмайди.

2) Гўштли суяклар пўлат димхона листига терилади. Ароматли шўрва бўлиши учун гўштли суякларга томат пастаси суртилиши мумкин.  180 C (350 F) ҳароратда димхонада таҳминан 30 дақиқа қизартрилади. Яхшилаб қизаргач, лист ичидаги гўштли суяк ва эриган ёғларни сиркали суяклар устига солинади. Суяклар сув билан қопланиши керакк. Керакли миқдорда яна сув қуйилади. Баланд оловда қайноғига етказилади, сўнг олов пасайтирилади. Пайдо бўлган кўпиклар олиб ташланади. Кўпиклар олиб ташлангач, сабзавотлар, кўкат боғи ва мурч солинади ва қопқоқ ёпилади.

3) 12-24 соат паст оловда қайнатилади.

4) Суяклар олиб ташланиб, шўрва 2 литрли идишга сузоб олинади ва  совугач, совутгичга қўйилади. Шўрва тепасида ҳосил бўлган шифобахш ёғни истасангиз сузиб олинг, лекин асло ташлаб юборманг. Бу ёғни бошқа овқатлар қилишда ишлатишингиз мумкин. Сузиб олинган шўрвани кичикроқ идишларга жойлаб, маълум миқдорини кейинроқ истеъмол қилиш учун музлатишингиз мумкин. Бу шўрвани гуруч пиширишда ишлатишингиз, мастава, мошкичири ва бошқа овқатларга қўшишингиз ёки ўзини илиқ ҳолатда ичишингиз мумкин. Музлатилганини ишлатишдан олдин, музхонадан олиб совутгичга қўйилади ва эригач ишлатилади.

Ёқимли иштаҳа!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *