“КУЧ-ҚУВВАТ” ПИРОГИ – Шакарсиз Ширин Пирог тайёрлаш

Share

Бу пирог шакарсиз тайёрланади ва хурмо билан ширинлаштиради. Қулупнай эса пирогга ажойиб таъм беради! Менга бу пирог жуда жуда ёқди. Сиз ҳам тайёрлаб кўринг!

ШАКАРСИЗ ШИРИН ПИРОГ тайёрлаш усули

Массалиқлар:

  • 6 та катта араб Хурмоси (данаксиз) ёки 1/4 стакан Хурмо пюреси
  • 2 та катта Тухум
  • 1/2 стакан Сут ёки бодом/кунжут сути
  • 1 стакан Ун (тегирмон уни, органик оқ ун, ёки сули уни)
  • 1/2 стакан Бодом уни ёки майдалаб ун қилинган бодом
  • 1 ош қошиқ Разрыхритель (алюминсиз)
  • 1/2 чой қошиқ Туз
  • 250-350 гр музлатилган Қулупнай

Тайёрланиши:

1. Духовкани ёқиб қизитиб туринг, сабаби хамир жула тез тайёр бўлади. Пишириш листига пергамент қоғози тўшанг. Менда 30 см лик думалоқ қолип.

2. Сут, тухум, туз ва хурмони блендерга солиб яхшилаб аралаштиринг. Бир хил масса ҳосил бўлсин.

3. Унни эланг ва бодом уни, разрыхритель қўшиб аралаштиринг. Сўнг бу аралашма ичига хурмоли суюқликни қуйинг ва яхшилаб аралаштиринг.

4. Қулупнайларни бўлакларга бўлинг ва хамирга қўшиб аралаштиринг. Хамир қуюқ чиқади.

5. Тайёр хамирни қолипга қуйинг ва қизиб турган духовкада 30 дақиқа пиширинг. Пирог ўртасига тиқилган чўп пирог пишганда қуруқ чиқади.

6. Пирог совугач бўлакларга бўлинг ёки қаймоқли крем суриб тортга айлантиринг.

Ёқимли иштаҳа!

 

 

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *