Жуда мазали ЯШИЛ ГРЕК САЛАТИ тайёрлаш

Share

Тўйимли ва фойдали салат рецепти қидираётган бўлсангиз, ушбу яшил грек салатини тайёрлаб кўринг. Грек салати фойдали ёғлар, оқсил ва кўкатларга бой бўлган фойдали салатгина бўлиб қолмай, балки жуда мазали ҳамдир!

Грек салатини таъбга кўра ўзгартирган ҳолда баъзи массалиқлардан кўпроқ, баъзиларини камроқ солишингиз мумкин. Зираворларни эса истасангиз соласиз, истамасангиз эса йўқ. Грек салатини зираворларсиз ҳам тайёрлаб кўрганман. Шахсан менга қуйидаги рецепт бўйича ва зираворлар билан тайерлангани жуда ёқади.
Оригинал грек салатида салат барги ишлатилмайди, лекин салат барги билан тайёрланган грек салати яна ҳам мазали бўлади.
ГРЕК САЛАТИ

ЯШИЛ ГРЕК САЛАТИ тайёрлаш

(4 порция)
Массалиқлар: 
  • Зайтун ёғи (совуқ сиқим) – 3 ош қошиқ
  • Лимон суви – 1.5 ош қошиқ
  • Саримсоқ – 1 тишча (ихтиёрий)
  • Қуритилган Орегано – 1/2 чой қошиқ (ихтиёрий)
  • Денгиз тузи – 1/4 чой қошиқ
  • Янги майдаланган қора мурч – 1/4 чой қошиқ
  • Помидор – 2-3 дона
  • Қизил пиёз – 1/4 бош
  • Бодринг – 1/2 та
  • Яшил қалампир – 1/2 дона (ихтиёрий)
  • Фета пишлоғи (бринза) – 120 гр
  • Зайтун (данаксиз) – 16 та
  • Яшил салат барглари – 1 бош
Жуда мазали яшил грек салати тайёрлаш: 
  1. Қизил пиёзни аччиғи чиқиб кетиши учун сувга солиб қўйинг.
  2. Салат баргларини яхшилаб ювиб, 2 см квадрат шаклда кесиб чиқинг.
  3. Бодринг, бринза ва помидорларни 1 см кубикларга бўлинг.
  4. Зайтунларни истасангиз иккига бўлиб чиқинг, истасангиз эса паррак қилиб доирачалар ҳосил қилинг.
  5. Қизил пиёз ва саримсоқни  жуда майда қилиб тўғранг. Яшил қалампирни майда  доираларга бўлиб чиқинг.
  6. Катта идишга тўғралган массалиқларни солинг ва устидан туз, мурч, орегано, лимон суви ва зайтун ёғи солиб, аралаштиринг.

Ёқимли  иштаҳа!

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *