(2) Гижжа касаллигининг сиз билмаган 2та белгиси. Гижжа аломатлари.

Share

Инсон организмида гижжа борлигининг белгилари кўп. Улардан иккитаси борки, бу ҳақида яхшилаб билиб олиш керак.

Аввало, инсон организмида гижжа борлигининг умумий белгиларини кўриб чиқамиз.

Гижжа касаллигининг умумий белгилари

Гижжалар кўпайиб қуйидаги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин (гижжа белгилари):

  • Ич қотиши
  • Диарея
  • Қорин дам бўлиши
  • Оғриқли ой кунлари
  • Мускул ва бўғим оғриқлари
  • Уйқуда тишни ғичирлатиш
  • Анемия
  • Шакарли нарсаларни яхши кўриш, егиси келавериш
  • Аллергиялар
  • Тери муаммолари (қулоқ, кўз, бурун, ануснинг қичишиши; терида тошмалар ёки экзема пайдо бўлиши)
  • Шишлар
  • Асабийлик
  • Уйқу муаммолари
  • Гиперактивлик
  • Тиш ғичирлатиш
  • Доимий чарчоқ ҳисси
  • Ўй-ҳаёлларнинг тиниқ эмаслиги
  • Бош оғриқлар
  • Бурун оқиши
  • Оғиз ичининг пастки лаб қисмида шишлар, бўртишлар
  • Яралар
  • Иштаҳа йўқолиши
  • Оғизда ёмон таъм бўлиши
  • Ҳуснбузарлар
  • Кўнгил айнаши ва/ёки қусиш (йилига бир неча марта)
  • Ҳарорат кўтарилиши
  • Семириб кетиш ёки озиб кетиш
  • Болаларнинг семира олмаслиги, вазн олмаслиги
  • Гижжалар узоқ вақт организмда қолса, озиқ-овқатга аллергиялар
  • Кўз тагида тўқ рангли халтачалар пайдо бўлиши
  • Кандида, замбуруғли инфекциялар

Юқоридаги белгилар гижжа ва паразитлар белгилари ҳисобланади, аммо баъзи инсонларда гижжа бўлса ҳам умуман ҳеч қандай белги кўринмайди. Белгилар кўринмаса ҳам бу паразитлар инсон еган овқатларидан озуқаларни ўзига шимиб олиб ўрнига ўзидан токсинларни чиқариб инсонга зарар қилади.

Гижжа касаллигининг сиз билмаган 2та белгиси

I белги: “Вой-дод! Тўлин ой!”

Организмингизда гижжа муаммоси борлигининг биринчи белгиси бу ой тўлишган кунларда яхши ухлолмаслик ва безовта бўлишдир.

Тўлин ой кунлари гижжалар тухум қўяди. Айнан тўлин ой кунлари тухумлардан янги гижжа ва паразитлар чиқа бошлайди. Шунинг учун бўлса керак баъзилар тўлин ой кунлари яхши ухлолмайди ва безовта бўлади. Айнан шу кунларда гижжаси бор инсонлар агрессив ва жаҳлдор бўлиб қолади. Айнан шу кунлари тез тиббий ёрдам хоналари тўла бўлади ва жиноятлар кўпроқ содир этилади. Қўрқинчли-а?

Тўлин ой календари бу ерда.

II белги: “Бу мен эмас! Бу гижжа!”

Иккинчи белги бу инсонниг хулқи ўзгариб қолишидир.

Гижжалар ҳудди ўзга сайёраликлар инсон онгини бошқаргандек бошқариши мумкин. Масалан, одам носоғлом овқатлар, шакарли маҳсулотларни жуда жуда егиси келади ва ўзини бошқара олмай буларнинг зарарли эканини билса ҳам еяверади. Еган сари яна егиси келаверади. Гижжалар шакарни жуда яхши кўради ва сиздан ҳам шакарли маҳсулотларни талаб қилади.

Кўп инсонлар гижжалардан тозалангач, уларда аввалги асабийлик,  жаҳлдорлик ва ғалати кайфият ҳам йўқолганини айтишади.

Болалар гижжалардан тозалангач, улардаги ҳулқ муаммолари ва диққатни жамлолмаслик муаммолари ҳам йўқ бўлганини кўплаб кузатса бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, гижжалар бизнинг ашаддий ва ҳавфли душманимиз экан! Фақат улардан тез қутилишга шошилманг. Гижжалардан қутилиш 1-2 кунлик ёки 1-2 ҳафталик иш эмас.

Давоми: “Гижжаларга қарши курашни бошлаймиз!”

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *