Баъзилар озишни орзу қилишади, баъзилар эса семиришни. Жуда озғинлик ҳам, жуда семизлик ҳам соғлом ҳисобланмайди. Бугун айнан чиройли ва тез семириш ҳақида гаплашамиз.
Семириш осон иш эмас. Баъзи инсонлар вазн йиғишга жуда қийналишади.
Тез семириш учун энг асосий қоидалар иккита: 1) мунтазам равишда юқори калорияли озуқалар истеъмол қилиб туриш ва 2) мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланиш.
Булардан бошқа стратегиялар ҳам борки, улар тез семиришга ёрдам беради. Қуйида сиз улар билан танишасиз.
ТЕЗ СЕМИРИШ УЧУН 10 МАСЛАҲАТ
- Овқатдан олдин сув ичманг. Овқатдан олдин сув ичиш ошқозонни тўлдириб, овқатдан етарли калория ололмаслигингизга сабаб бўлади. Сувни овқатдан 30-60 дақиқа олдин ичса бўлади.
- Тез тез, аммо сифатли овқатланинг. Сифатли овқатланиш учун қиммат овқатланиш шарт эмас. Семириш учун қуйидаги маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилса бўлади: тухум, ловия, нўхат, сут, қатиқ, қаймоқ, пишлоқ, сузма, творог, брокколи, сули (овсянка), қовоқ уруғи, бодом, банан, картошка, гуруч ва гўшт.
- Ёғли сут ичинг. Сут оқсилга бой маҳсулотдир ва чиройли семиришга ёрдам беради. Лекин сутни ойлаб бузилмайдиганини эмас, табиийсини танланг. Яйловда боқилган сигир сути жуда фойдалидир. Яшиллик емайдиган фабрика сутлари эса саломатлик учун зарарлидир. Шунинг учун сутни ҳам танлаб ичинг.
- Агар семиришга жуда қийналаётган бўлсангиз оқсилга бой смузилар тайёрлаб ичинг. Бунинг учун блендерга музлатилган 1 та банан, 1-2 ош қошиқ протеин, 1 та араб хурмоси, 2 ош қошиқ қаймоқ, 2 стакан сут солиб силлиқ бўлгунча блендер ёрдамида аралаштиринг ва шу заҳотиёқ ичинг.
- Кофе ичсангиз, кофенгизга қаймоқ қўшиб ичинг. Кофени ҳам табиийсидан танласангиз, саломатлик учун яна ҳам фойдали бўлади. Кофе дунё бўйича энг кўп пестицид ишлатиладиган ҳосиллардан бири ҳисобланади. Иложи бўлса, тоғда ёки дорисиз ўстирилган кофе танланг. Кечки пайт кофе ичмасликка ҳаракат қилинг.
- Креатин истеъмол қилинг. Креатин Моногидрат амино кислота ҳисобланади. Бу амино кислота мускул йиғишга ёрдам беради. Мускул йиғмасдан эса чиройди семиришни иложи йўқ.
- Уйқуга қониб ухланг. Бунинг учун кундузи камида икки соат қуёш чиқиб турган пайтда кўчада сайр қилинг. Кундузи табиий қуёш нурига тўйиниш кечаси уйқунинг яхши бўлишини таъминлайди. Кечки пайт шомдан кейин эса чироқларни камайтиринг, гаджетларни, яъни телефон, телевизор ва бошқа экранларни ўчиринг. Кечки пайтки ёруғ нурлар мияга нотўғри сигналлар юборади ва уйқу ритми бузилади. Агар кечки пайт гаджетларсиз тура олмасангиз, унда ҳеч бўлмаса кечки пайт кўк нурни блоклайдиган махсус кўзойнаклардан фойдаланинг. Кўк нурлар мияга ҳозир тун эмас, кундуздир, деган нотўғри сигнал юборади. Ухлашдан икки соат олдин барча чироқ ва сунъий нурларни ўчиринг.
- Овқат пайти олдин оқсилга бой озуқаарни сўнг сабзавот ва углеводларни истеъмол қилинг, яъни оқсилни биринчи истеъмол қилинг.
- Чеманг. Чекадиган инсон сифатли вазн йиғиши жуда қийин бўлади.
- Нонушта куннинг энг тўйимли овқати бўлсин. Нонушта оқсилга бой бўлишига катта аҳамият беринг.
Бошқа мақолалар:
ЧИРОЙЛИ СЕМИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК? (Осон, тез ва безарар семириш усуллари)
Manba(lar):