Ўткир респиратор вирусли инфекция ёки шамоллашда болага ёрдам бериш

Share

Респиратор инфекция бошланиши билан болани антибиотик ва дорилар билан “даволаб ташлаш” катта хато бўлади. Биринчидан, агар бу инфекция вирусли бўлса антибиотиклар таъсир қилмайди. Иккинчидан, ҳар шамоллаганда антибиотик ичириш ичак микрофлора балансини бузади ва бола тез-тез касал бўладиган бўлиб қолади. Антибиотик ва дориларнинг ўз ўрни бор ва улар жиддий ҳолатларда зарур…

Давоми…

Бўқоқ нима? Қалқонсимон Без Касалликлари Турлари ва Белгилари

qalqonsimon bez - bo'qoq kasalligi
Share

Қалқонсимон бези кичкина капалак шаклидаги орган бўлиб бўйин соҳасида жойлашган. Қалқонсимон без тана метаболизмини тартибга солувчи гормонлар ишлаб чиқаради. Қалқонсимон без касалликлари турлари Агар қалқонсимон без жуда кўп гормон ишлаб чиқарса, бу ҳолат гипертироидизм (hyperthyroidism) деб аталади. Агар етарли гормон ишлаб чиқармаса, гипотироидизм (hypothyroidism) дейилади. Қалқонсимон бези касалликларининг 4 та…

Давоми…

(6) Қовоқ уруғи ёрдамида гижжалардан тозаланиш

гижжа тушириш
Share

Қовоқ уруғи азалдан ичакларни гижжалардан (қуртлардан) тозалаш учун ишлатилиб келинади. Қовоқ уруғи гижжаларни бирдан ўлдирмайди, балки уларни фалаж қилади. Фалажланган гижжалар ичак деворларига ёпиша олмайди, шунда уларни ҳожат билан чиқариб юборса бўлади. Гижжаларни тўғридан-тўғри ўлдирмасдан олдин фалажлаш жуда яхши усулдир, сабаби гижжалар доридан қочиб ичаклардан чиқиб бошқа органларга ўрнашиб олиши…

Давоми…

(3) Гижжаларга қарши курашни бошлаймиз!

Share

Гижжалар (қуртлар) инсон организмида жуда кўп соғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Улардан тезгина қутилишни исташингиз табиий, лекин бу бир кунлик ёки бир ҳафталик иш эмас. Гижжалар билан курашишни бошлашдан олдин адреналларни (надпочечники) ва ҳазм системасини соғломлаштириб олиш керак. Нега деганда, бундай қилинмаса гижжаларни ҳайдаш жуда қийин бўлади. Ундан ташқари, бу икки…

Давоми…

(2) Гижжа касаллигининг сиз билмаган 2та белгиси. Гижжа аломатлари.

гижжа gijja
Share

Инсон организмида гижжа борлигининг белгилари кўп. Улардан иккитаси борки, бу ҳақида яхшилаб билиб олиш керак. Аввало, инсон организмида гижжа борлигининг умумий белгиларини кўриб чиқамиз. Гижжа касаллигининг умумий белгилари Гижжалар кўпайиб қуйидаги муаммоларни келтириб чиқариши мумкин (гижжа белгилари): Ич қотиши Диарея Қорин дам бўлиши Оғриқли ой кунлари Мускул ва бўғим оғриқлари…

Давоми…

Болада ИСИТМА! Нима қилиш керак?

иситма isitma
Share

Доктор Джанис Салливан (профессор, педиатр ва клиник фармацист) иситма аслида бизга душман эмаслигини таъкидлайди. Доктор Салливан таъкидлашича, иситма бу организмнинг инфекцияларга қарши бўлган курашидир. Бадан ҳарорати кўтарилганда организмда инфекциялар билан курашувчи оқ қон доначалари ҳам кўпаяди. Бу оқ қон доначалари вирус ва бактерияларга қарши тинимсиз курашади. Агар иситмани сунъий равишда…

Давоми…

Саратон касаллиги (Рак) ЭНГ асосий сабаблари 3та экан

Share

Билл Хендерсон ва Эндрю Сколбергнинг “Саратондан қутилинг” китобида ёзишича, организмда саратон касаллиги (рак) келиб чиқишининг энг асосий сабаблари учта экан: Тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекциялар Доимий эмоционал стресс Нотўғри овқатланиш 1-сабаб: Тиш илдизига қўйилган пломбалар ва жағдаги инфекциялар 3500 та саратон касаллиги билан оғриган беморларнинг 70-80% ида тиш…

Давоми…

Туғилажак болаларда ADHD ва Диққат муаммолари Ривожланиши Эҳтимолини пасайтириш учун нима қилиш керак? (Др.Лендон Смит маслаҳатлари)

Share

Доктор Лендон Смит (Dr. Lendon Smith) маслаҳатларига кўра бўлажак фарзандларда диққат муаммолари мавжуд бўлиши эҳтимолини камайтириш учун фарзанд кўришни режа қилаётган аёл спиртли ичимликлар истеъмол қилувчи ёки диққат муаммолари мавжуд эркакка турмушга чиқмаслиги керак. Эр ва хотин тўй куни иккалови умуман спиртли ичимликлар ичмаслиги муҳим. Фарзанд кўришни режа қилаётган жуфтликлар…

Давоми…

ADHD – Болаларда Диққат Етишмовчилиги муаммосини табиий усуллар ёрдамида бартараф қилиш (Др.Лендон Смит маслаҳатлари)

Share

Баъзи болалар дарс ўзлаштиришга жуда қийналишади, сабаби улар диққатни бир жойда жамлолмайди. Диққат жам бўлмаса табиийки фанларни яхши ўзлаштириш ҳам қийин бўлади. Бу боланинг айби эмас, балки бола организмида ва миясида рўй бераётган жараёнлардадир. 15 та китоб ко-автори бўлган ва тв кўрсатувларда тез-тез чиқиб турган машҳур доктор ва педиатр Лендон…

Давоми…

(1) Болаларда Гижжа Касаллиги белгилари ва олдини олиш усуллари

Share

Гижжа турлари кўп, лекин болаларда асосан қуйидаги гижжа турлари кенг тарқалган Болаларда энг кўп учрайдиган гижжа турлари: Острица (Pinworm) Лентасимон гижжа (ленточный червь) (Tapeworm) Аскарида (Roundworm) Лямблия (Giardia) 1. Острица гижжаси  Острица гижжаси кечаси тухумларини орқа тешик атрофига қўяди, шунинг учун ўша жой қичишади ва болани безовта қилади. Қаттиқ қичишиш…

Давоми…