ЭНГ МАЗАЛИ КРEКEРЛАР (Ивитилган хамирдан тайёрланадиган фойдали Крекерлар)

eng mazali krekerlar - энг мазали крекерлар
Share

Ушбу крекерлар ивитилган бутун буғдой унидан тайёрланади. Хамирни пиширишдан олдин ивитиш унинг ҳазмини осонлаштиради ва буғдойдаги фойдали моддаларнинг осон ўзлашишига ҳизмат қилади. Ивитилмасдан пиширилган бутун донли маҳсулотларни мунтазам ва кўп истеъмол қилиш эса тишларнинг бузилишига сабаб бўлади. Хамирга қўшилган зардоб ёки олма сиркаси ивитиш жараёнида хамирнинг бузилиши ва ёмон бўлиб қолишининг…

Давоми…

БОЛА ЭМИЗИШ ва ОНА СУТИНИ КЎПАЙТИРИШ ҚОИДАЛАРИ (Эмизиш Даврининг Муваффақиятли Ўтиши учун Энг Муҳим Тавсиялар)

она сути билан эмизиш - ona suti bilan emizish
Share

Она сути янги туғилган бола учун энг мукаммал озуқадир! Она сутининг шифобахш ҳусусиятлари жуда кўп ўрганилган ва доим барчани ҳайратга солиб келган. Эндигина дунёга келган чақалоқда эмиш рефлекси мавжуд бўлади. Она сути ҳам айнан шу чақалоқ учун мос ва идеал таркибда бўлиб, чақалоқ ўсиши билан она сути таркиби бола эҳтиёжларига…

Давоми…

КОКОСЛИ ШОКОЛАДЛИ ЭНEРГИЯ ПЛИТКАЛАРИ (Глютенсиз)

КОКОСЛИ ШОКОЛАДЛИ ЭНEРГИЯ ПЛИТКАЛАРИ
Share

Ушбу кокосли шоколадли энергия плиткалари инсонни анчагача тўқ тутади ва куч-қувват беради. Ушбу плиткалар инсонни энергия билан тўлдириши ва уйқуни қочириши мумкинлиги сабабли уларни уйқу олдидан ёки кечки пайт ейиш тавсия қилинмайди. КОКОСЛИ ШОКОЛАДЛИ ЭНEРГИЯ ПЛИТКАЛАРИ Массалиқлар: 1/2 стакан Какао ёғи (Сасао butter) 1/2 стакан Кокос ёғи (Coconut oil) 1/4…

Давоми…

КОКОСЛИ ТОРТ (Глютенсиз, Унсиз, Шакарсиз)

Share

Бу кокосли тортга ун ва шакар солинмайди. Ушбу торт жуда тўйимли, қуруқ эмас ва жуда мазалидир. Кокос мазаси келмайди. Қандайдир нейтрал ва жуда ёқимли мазаси бор. Биргина ўйлантирадиган жойи борки, рецептга иситиш керак бўладиган асал солинади. Асални 60 C дан юқори ҳароратда иситиш мумкин эмас деган фикрлар мавжуд. Шуни ҳисобга…

Давоми…

ҲОМИЛАДОР АЁЛЛАР УЧУН КУНДАЛИК МУҲИМ ТАВСИЯЛАР

homilador ayollar uchun tavsiyalar - ҳомиладорлик
Share

Ҳомиладорлик аёл киши учун энг баҳтли ва энг масъулиятли даврдир. Бу даврнинг кўнгилдагидек ўтиши учун баъзи қоидаларга амал қилиш кифоя. Ҳомиладорликда тўғри овқатланиш ва баъзи қоидаларга амал қилиш бу даврнинг енгил ўтишига ва туғруқнинг осон кечишига ёрдам беради. Кўп экспертлар ҳомиладорликда овқатланиш сифатига жиддий эътибор беришни ўта муҳим ҳисоблашади. Уларнинг…

Давоми…

ЖИГАР ВА ЎТ ПУФАГИНИ ТОЗАЛАШ (1-усул): Др.Саксена ва Др.Моритз Тавсия қилган Усул

jigar tozalash жигар тозалаш
Share

Жигар тозалашнинг усуллари кўп. Қуйидаги усул Доктор Паеш Саксена (Dr. Piyush Saxena, Mumbai) томонидан тавсия қилинган жигар ва ўт пуфагини тозалаш усулидир. Ушбу маълумотлар докторнинг “Cleansing Therapy: Cure Yourself” китобига асосланиб, ўзбек тилига таржима қилинди. Доктор Саксенанинг ёзишича, ҳар бир жигар тозалаш ҳазм тизимининг соғломлашишига катта ҳисса қўшади, аллергияларни 40%гача…

Давоми…

Кастор (Канакунжут) Ёғи ёрдамида Юз Терисини Ёшартириш Усуллари

кастор ёғи
Share

Кастор ёғининг фойдалари жуда кўп. Ушбу мақолада кастор ёғи билан юз терисини соғломлаштириш ҳақида маълумотлар билан бўлишамиз. Кастор ёғини соч ва киприқ ўстирувчи восита деб танишингиз мумкин, аммо бу ёғ юз терисини бир қатор муаммолардан ҳалос қилиши мумкинлигидан хабарингиз борми? Кастор ёғи терида коллаген ва эластин ишлаб чиқишига ёрдам беради…

Давоми…

АЛКОГОЛИЗМНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРУВЧИ САБАБЛАР ва ДАВО ЧОРАЛАРИ (Доктор Хулда Кларк тавсиялари)

alkogolizmdan qutilish
Share

Доктор Хулда Кларк (Hulda Regehr Clark, Ph.D, N.D.) хулосаларига кўра Алкоголизм (спиртли ичимликларга ружу қўйиш) келиб чиқишининг асосий сабаблар қуйидагилардир: Жигарнинг этил спиртини тозалаш ҳусусиятига путур етиши. Инсон доимий равишда Бериллий (Берилюм) моддаси таъсирида бўлиши ёки касби шу модда билан ишлашни тақозо этиши. Эргот замбуруғи (озиқ-овқатларда учраши мумкин бўлган моғор…

Давоми…

Тиш ҳолатининг Юрак ҳолати билан боғлиқлиги қандай?

tish
Share

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, милк касалликлари мавжуд бўлган инсонларда юрак касалликлари милк касалликлари мавжуд бўлмаган инсонларга қараганда 25% баравар кўп учрар экан. Демак, тиш ва милк соғлиғига қараб организм соғлиғи ҳолатини бемалол билиб олса бўлади. Доктор Вильям Дуглас айтганидек, тишлар бу организм ҳолатини кўрсатиб турувчи ойнадир. Тишлар бузилаётган бўлса, бу организм ҳолатининг…

Давоми…

Жигар Тозаловчи 11та Шифобахш Маҳсулот

жигар тозалаш - jigar tozalash
Share

Жигар организмнинг теридан кейинги энг катта органи ҳисобланади. Жигар тозалаш нима учун керак? Жигар баданда 500дан ортиқ вазифаларни бажаради. Улардан айримлари қуйидагилардир: Жигар сафро ишлаб чиқаради. Сафро эса қолдиқларни суриб, ичакларда ёғларни парчалайди. Сафро ўт пуфагида сақланади. Оқсил ва углеводларни қайта ишлайди. Ўзида витамин А, Д, К, В12, темир, мис…

Давоми…