Алкоголизм давоси (Др.Абрам Хоффер)

Share

Доктор Абрам Хоффернинг таъкидлашича, Ниацин (витамин В3) алкоголизмни даволашда энг муҳим модда ҳисобланади. Ниацин истеъмоли ичишни ташламоқчи бўлган инсонларга ичишни ташлашга, депрессиядан қутилишга ва бошқа дискомфортлардан ҳалос бўлишга катта ёрдам беради.

Агар инсон ичишни ташлаш нияти бўлмаса ҳам ҳар куни Ниацин истеъмол қилиш спиртли ичимликлар истеъмолини кескин камайтиришга ёрдам беради.

Доктор Рожер Вильямс алкоголь қарамлигига дучор бўлган инсонларга катта миқдорда витаминлар ва L-glutamine  амино кислотасини истеъмол қилишни тавсия қилган.

Витаминлар истеъмоли ҳавфсиз ҳисобланади. Ҳали биронта одам витамин истеъмолидан ўлимга дучор бўлмаган. Шунинг учун қуйидаги витамин дозалари сизни қўрқитмасин. Алкоголизмга дучор бўлган организмни катта миқдордаги витаминлар ёрдами билангина ўз ҳолига келтириш мумкин.

Алкоголизмдан қутилиш, ичишни тўхтатиш ва организм ҳолатини яхшилаш учун қуйидагиларни истеъмол қилиш керак:

  1. Ниацин (Niacin) истеъмол қилишни энди бошлаган одам олдин кичик дозалардан бошлаши керак. Масалан, кунига 100-500 мг дан бошлаб, секин секин кунига 2000-3000мг гача чиқарса бўлади. Ниацин истеъмол қилганда одам бадани бир қизиб ўтади, бу нормал ҳолатдир. Ниацин истеъмоли вақт ўтиб инсонда депрессия ва спиртли ичимликларни қўмсаш ҳиссини камайтириб боради. Ниацинни овқат билан бирга истеъмол қилган яхши.
  2. Ҳар куни умумий 10000 – 20000 мг ёки кўпроқ витамин С истеъмол қилиш керак. Витамин С алкоголь сабабли ҳосил бўлган токсик зарарли бирикмаларни парчалайди ва спирт истеъмоли сабабли жигарда ҳосил бўлган ёғ қатламларини эритади.

Витамин С нинг кунлик дозасини аниқлаш учун қуйидаги усулни қўлланг. Биринчи соат 1000 мг (1 гр) витамин С истеъмол қилинг. 2чи соат 2000 – 3000мг, кейинги соат яна кўпайтиринг ва шу ҳар соат шу зайлда давом эттиринг. Қачонки ич кетиши (диарея) бошланса, ич кетишдан олдинги соатда қанча витамин С истеъмол қилинган бўлса ўша миқдор ўша одамнинг кунлик Виатмин С дозаси бўлади. Масалан, 10000 мг витамин С истеъмол қилганингизда ич кетса, ундан олдинги соат 9000 мг витамин С истеъмол қилган бўлсангиз, демак сиз учун кунлик доза бу 9000 мг витамин С дир.

Ҳаммада витамин С дозаси ҳар ҳил бўлади. Бу организм қанчалик соғлом ёки соғлом эмаслигига боғлиқ. Кўпчиликда кунлик доза ўртача 10000 – 20000 мг ни ташкил қилади, лекин баъзи инсонлар 50000 мг ёки ундан ҳам кўп витамин С истеъмол қила олишади. Одам касал бўлганида витамин С га эҳтиёжи яна ҳам ошади.

Витамин С дозасини аниқлаш пайтида ич кетиши (диарея) рўй бериши ҳавфли эмас. Витамин С сабабли юзага келган ич кетиши узоқ давом этмайди ва тез тўхтайди. Витамин С дозаси бироз пасайтирилганда диарея бошқа қайталанмайди.

  1. В50 витамин комплексидан 50 мг кунига 6 маҳал ичилади. (B50-complex)
  2. Л-глутамин – L-glutamine (2000 – 3000 мг). Л-глутамин амино кислота бўлиб, бу модда спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ҳохишини камайтиради. Бу модда соғлом инсонларда жигарда ва буйракларда табиий равишда ишлаб чиқарилади, лекин спиртли ичимликлар жигар ва буйраклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатгани сабабли алкоголизмга дучор бўлган инсонлар ҳар куни қўшимча Л-глутамин (L-glutamine) истеъмол қилишлари жуда муҳим!

Ичишни тўхтатмоқчи бўлган одамлар спиртли ичимликлар ичмай қўйишганида спиртли ичимликларни қаттиқ қўмсайди. Спиртли ичимликлар ичиш хоҳишидан тез қутилиш учун тахминан 0.5-1 чой қошиқ Л-глутамин порошогини тил тагига қўйиб бутунлай эриб кетгунча тил тагида ушлаб турилади. Шунда Л-глутамин оғиздаги капиллярлар орқали қонга тез аралашади ва спиртли ичимлик ичиш ҳохиши тез йўқ бўлади ёки кескин камаяди. Одам спиртли ичимлик ичгиси келганида бу хоҳишни йўқотиш учун ҳар сафар шу усулдан фойдаланса бўлади. Бу безарар усулдир.

  1. Лецитин кунига 2 – 4 ош қошиқ истеъмол қилинади. Лецитин организмни инозитол ва холин билан таъминлайди ва ёғ босган жигарни ёғлардан тозалайди.
  2. Хром (Сhromium polynicotinate) ҳар куни 200 – 400 мкг истеъмол қилинади. Бу модда метаболизмни яхшилаб, қондаги қанд миқдорини меъёрга келтиради.
  3. Ҳар куни таркибида 400 мг Магний, Каротин, витамин Е (d-alpha tocopherol) мавжуд бўлган сифатли мультивитамин-мультиминерал истеъмол қилинади.

Хулоса қилиб айтганда, алкоголизмга дучор бўлган инсонларнинг спиртли ичимликлар истеъмоли сабабидан балансни йўқотган организмини ўз ҳолига келтириш учун керакли озуқа ва витаминлар истеъмоли жуда зарур бўлади. Бундай инсонлар шакар ва оқ унли маҳсулотлар (пишириқ, печенье ва шу кабилар) истеъмол қилмасликлари керак.

 

Manba(lar):
Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of