Жигар Тозаловчи 11та Шифобахш Маҳсулот

Share

Жигар организмнинг теридан кейинги энг катта органи ҳисобланади. Жигар тозалаш нима учун керак? Жигар баданда 500дан ортиқ вазифаларни бажаради. Улардан айримлари қуйидагилардир:

  • Жигар сафро ишлаб чиқаради. Сафро эса қолдиқларни суриб, ичакларда ёғларни парчалайди. Сафро ўт пуфагида сақланади.
  • Оқсил ва углеводларни қайта ишлайди.
  • Ўзида витамин А, Д, К, В12, темир, мис ва фолатни сақлайди.
  • Қон ивиши учун жавоб берувчи протеинни ишлаб чиқаради.
  • Холестерин ишлаб чиқаради.
  • Иммун факторларни ишлаб чиқаради.
  • Жигар организмни тозалаб турувчи асосий органдир.

Жигарнинг бошқа муҳим вазифалари ҳам кўп.

Жигар тозаловчи 11та маҳсулот

Қуйидаги маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб туриш жигарни табиий равишда тозалайди ва соғлом қилади:

1. Сут Қушқўри уруғи (силимарин) – Молочный чертополох – Milk thistle

Сут Қушқўри уруғи жигар учун ЭНГ фойдали табиий маҳсулот ҳисобланади. Бу ўсимлик жигарни даволаш ва соғломлаштириш учун 2000 йилдан ортиқ вақт давомида қўлланилиб келингани тарихдан маълум. Ўсимликнинг жигар учун фойдали жойи бу Сут қушқўри уруғи таркибидаги Силимарин моддасидир.

Силимарин нафақат жигарни токсинлардан ҳимоя қилади, балки жигар ҳужайраларининг қайта тикланишига (регенерация қилишига) ҳам ёрдам беради!

Сут қушқўри уруғини истеъмол қилиш йўллари:

  • Уруғ ва баргларидан чой дамлаб ичиш;
  • Уруғни кукунга айлантириб тайёр овқатларга қўшиш;
  • Уруғларни кечаси ивитиб, кейинги кун смузига қўшиб блендерда майдалаб ичиш;
  • Майдаланган уруғларни янги сиқилган мева-сабзавот сувларига қўшиб ичиш мумкин.

Идеал кунлик доза – 100-250 мг.

2. Куркума

Куркума жигар учун ва умумий организм учун ниҳоятда фойдали бўлган зиравордир. Куркума жигарни тозалайди ва иммунитетни кўтаради.(манба)

Куркумани таомларга қўшишингиз ёки ундан “Олтин сут” тайёрлаб ичишингиз мумкин.

3. Саримсоқ

Саримсоқ олингугурт, аллицин, селен ва бошқа фойдали моддаларга бой бўлиб, жигар фаолиятини яхшилайди. Селен табиий детоксификация қилувчи минерал бўлиб, аллицин эса иммунитетни кучайтиради.

4.Қизил лавлаги ва сабзи

Лавлаги ва сабзи табиий витамин А ва флавоноидларга ниҳоятда бой бўлиб, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш жигар фаолиятини умумий яхшилайди ва жигарни тозалайди. Лавлаги қонни ҳам тозалайди ва организмни керакли микро-элементлар билан бойитади. Сабзи эса Глутатионга бой бўлиб, Глутатион жигарни тозалашга ёрдам беради. (манба)

Бу сабзавотларни пишириб ейишингиз ёки хом ҳолида сувини сиқиб ичишингиз мумкин.

5. Лимон ва грейпфрут

Лимон витамин Сга ниҳоятда бой бўлиб, жигар фаолиятини яхшилайди. Грейпфрутдаги Глутатион эса жигарни ва организмни тозалайди.

6. Карам

Карам жигар тозаловчи энзимларга бой бўлиб, бу энзимлар токсинларни чиқаришга ёрдам беради. (манба)

Карамни салатларга қўшиб ёки ферментлаб истеъмол қилишингиз мумкин.

7. Грек ёнғоғи

Ёнғоқ Глутатион, Омега-3 ёғлари ва аргинин амино-кислотасига бой бўлиб, жигар фаолияти учун жуда фойдалидир.

8. Помидор

Помидор ҳам сабзи каби Глутатионга ниҳоятда бойдир. Глутатион жигарни ва организмни тозалайди. Помидордаги Ликопен моддаси эса кўкрак, тери ва ўпка саратонидан ҳимоя қилади. (манба)

9. Брокколи

Брокколи антиоксидантлар, хлорофилл, клетчатка ва витаминларга бой бўлиб, жигар фаолиятини яхшилайди, жигарни соғломлаштиради ва тозалайди.

Броколлини хом ҳолатда ёки парда пишириб истеъмол қилсангиз бўлади.

10. Момақаймоқ илдизи (Корни одуванчика)

Момақаймоқ илдизи жигарнинг ёғларни парчалашига кўмак беради ва амино-кислоталар ишлаб чиқарилишини таъминлайди. Умумий қилиб айтганда, момақаймоқ илдизи организмдан токсинларни чиқаришга ёрдам беради ва жигар учун фойдали ҳисобланади. (манба)

Момақаймоқ илдизидан чой дамлаб ичишингиз мумкин.

11. Совуқ услубда сиқилган Зайтун ёғи

Совуқ услубда сиқилган Зайтун ёғи ва Зиғир ёғлари жигар саломатлиги учун ниҳоятда фойдалидир. Бу ёғларни салатларга қўшиб ёки ўзини лимон суви билан бирга истеъмол қилишингиз мумкин.

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *