Мазали ва Фойдали Салат Тайёрлаш – Буғдойсиз “Табуле” салати

Share

Петрушка кўкатидан жуда мазали ва фойдали салат тайёрлаш сирларидан бохабар бўлишни истайсизми? Унда бу пост сиз учун. Ушбу салат арабларнинг “Табуле” салатига ўхшаб кетади, битта фарқи шуки Табуле салатига буғдой қўшилади. Бу салат рецептида эса буғдой йўқ.  Демак, бу салатни буғдойсиз Табуле салати деб атасак ҳам бўлади аслида.

Мазали ва Фойдали Салат Тайёрлаш

Бу салатни биринчи марта еб кўрганимда шундай оддий массалиқлардан шунақа мазали салат пайдо бўлганига ҳайрон қолганман. Энг асосийси, бу салат нафақат мазали, балки жуда фойдалидир.

Петрушканинг фойдали хусусиятлари:

  • Саратон билан касалланиш эҳтимолини камайтиради
  • Иммунитетни оширади
  • Яллиғланишларни камайтиради
  • Қон томирларини ҳимоя қилади
  • Фолат ва витамин С га бой!

Ушбу яшил салатда яна лимон суви, саримсоқ, помидор, зайтун ёғи кабилар ҳам ишлатилади. Бу массалиқларнинг ҳам ўзига хос фойдали хусусиятлари кўп. Масалан, саримсоқ иммунитет кўтарувчи ва ичакларни соғломлаштирувчи ҳусусиятлари билан машҳур. Лимон суви витамин С га бой бўлиб, у ҳам иммунитет учун фойдалидир. Зайтун ёғи эса юрак ва мия фаолияти учун ниҳоятда шифобахш бўлган маҳсулотдир!

Демак бу салат барча учун жуда фойдалидир!

Энди эса ушбу мазали ва фойдали салат рецептига ўтамиз.

табуле салат тайёрлаш

Буғдойсиз “Табуле” салат рецепти

Массалиқлар:
  • Петрушка кўкати – 1-2 боғ
  • Помидор – 1 та
  • Саримсоқ доналари – 1-2та
  • Лимон шарбати – 2- 3 ош қошиқ
  • Бодринг – 1 та (солиш ихтиёрий)
  • Зайтун ёғи – 1- 2 ош қошиқ
  • Туз – таъбга кўра
Салат тайёрлаш:
  1. Петрушкани майда қилиб тўғранг.
  2. Помидор ва бодрингни майда кубикларга бўлиб чиқинг. Тахминан 5 мм катталикда.
  3. Саримсоқни ҳам майда қилиб тўғраб чиқинг. Саримсоқ кубик катталиги 1 мм атрофида ёки кичикроқ бўлгани яхши.
  4. Барча массалиқларни аралаштиринг ва тузини кўринг. Тузи камлик қилса, яна бироз қўшиб тузини ростланг. Салат яна ҳам фойдали бўлсин десангиз, ош тузи ўрнига тоза денгиз тузи ишлатишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

salatlar / салатлар uzshifo.info

Бошқа фойдали таом рецептлари бу ерда: Фойдали таомлар рецепти

Видео-рецепт: “Eng mazali salatlar: Foydali yashil salat tayyorlash sirlari”

 

Facebooktwitterredditpinterestlinkedinmail

Leave a Reply

avatar
  Subscribe  
Notify of